Хитойдан муносабат: Тошкентда Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигини жадал ривожланишини кафолатлайдиган кенг кўламли масалалар бўйича консенсусга эришилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Хитой замонавий халқаро муносабатлар академиясининг катта илмий ходими Е Тианлэ "Дунё" АА учун интервьюсида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг 17-19 май кунлари Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:
— Ташриф расмий Тошкентнинг дунёнинг барча мамлакатлари ва минтақалари билан фаол манфаатли муносабатлар ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг исботи бўлди.
16 йил ичида биринчи марта бўлиб ўтган Малайзия раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи давомида муҳокама этилган барча масалалар ва ўтказилган икки томонлама тадбирлар жуда самарали бўлди.
Музокаралар якунида икки давлат етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигини жадал ривожланишини кафолатлайдиган кенг кўламли масалалар бўйича консенсусга эришилди.
Шу маънода, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Самарқандда Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форумининг ўтказилиши, бир томондан, давлат раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган жиддий ниятлари кўрсаткичи бўлса, иккинчи томондан, ишбилармон доираларнинг ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигидан далолатдир.
Форум якунларига тўхталадиган бўлсак, етакчи компаниялар ўртасида инвестициявий шерикликни кенгайтириш, инновациялар, саноат, "яшил" энергетика, нефть-кимё, электротехника ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилиш борасида эришилган келишувлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Ушбу жабҳаларда эришилган келишувлар ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқиши ҳамда Ўзбекистон ва Малайзияни ўз минтақаларидаги ролини сезиларли даражада ошириши мумкин.