Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга карши дори препаратлари етиб келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 10 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусига чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун бир қатор дори воситалари етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.
Ушбу юк Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтининг ташаббусига кўра, Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.
Дори воситаларининг Тошкент шаҳрига етиб келишини Хитой Фанлар академиясининг Тошкент шаҳридаги “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” ташкиллаштирди. Умумий миқдорда 50 минг қути бўлган дори воситалари “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” томонидан беғараз ёрдам сифатида Инновацион ривожланиш вазирлигига топширилди.
Юборилган дори препаратлари Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, коронавирусга қарши самарали қўлланилган қуйидаги воситалардан иборат:
1) “SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd” фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Fenle” препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 мингта қути. Ушбу препарат безгакка қарши курашиш хусусиятига эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.
2) Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd. фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Zukamu” – 10 мингта қути ва “Zupa” – 10 мингта қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп симптомларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.
3) Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd. фармацевтика компанияси томонидан ишлаб-чиқарилган “Fufang Yizhihao” препарати – 10 мингта қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.
Ўз навбатида, “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” ўз тасарруфидаги даволаш-диагностика клиникасини мобиль госпиталь сифатида беморларни жойлаш ва даволашда фойдаланиш учун тақдим этишга шайлигини ҳам билдирган.