Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Хитойлик эксперт Ўзбекистоннинг коронавирус инфекциясига карши кураш борасидаги тажрибаси хакида муносабат билдирди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Хитойлик эксперт Ўзбекистоннинг коронавирус инфекциясига карши кураш борасидаги тажрибаси хакида муносабат билдирди

ПЕКИН, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Евроосиё ижтимоий ривожланиш институти мутахассиси Сюй Тао Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларни таҳлил қилар экан, “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда қуйидаги асосий жиҳатларни таъкидлаб ўтди.

– Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясини ташкил қилиши туфайли аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва беморлар соғлиғини тиклаш бўйича зарур вазифаларни ўз вақтида бажариш имконини берди.

Иккинчидан, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган шошилинч чеклов чораларининг ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлаш лозим. Шаҳар ва ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланишнинг чекланиши, барча турдаги йўловчи ташиш транспорти ҳаракатланиши ҳамда турли оммавий тадбирлар ўтказишнинг тўхтатилганини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Учинчидан, коронавирус инфекциясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича тизимли комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон пандемиянинг мамлакат ва дунё учун қандай жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. Боиси ушбу ҳужжатда аниқ ва самарали чоралар, хусусан, мумкин бўлган иқтисодий йўқотишлар ўрнини қоплаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш каби масалалар кўзда тутилган.

Хусусан, унда солиқ тўловлари ва кредит қарзлари учун имтиёзлар бериш, коронавирус кўпроқ таъсир кўрсатган соҳаларга бюджет ссудаларини бериш вазифалари қайд этилгани диққатга сазовордир. Улар орасида туризм, транспорт, енгил саноат ва бошқа соҳалар бор.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Ўзбекистон раҳбарияти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида карантиндаги муассасалар ишчилари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қарашли шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга кўпайтириш вазифасини қўйди.

Умуман олганда, мазкур вазифаларнинг барчаси эпидемиянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча қийинчиликларни самарали енгишиб ўтиш имконини беради.

www.dunyo.info