Хивада Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 11-17 июнь кунлари Хива шаҳрида биринчи Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларус, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, олимпиадада фахрий меҳмонлар, профессорлар ёш билимдонлар учун маҳорат дарслари ўтказадилар.
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасини ўтказишдан асосий мақсад Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларини аниқлаш ва қўллаб – қувватлашдан иборат.
ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/.