Хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар учун сайёр қабуллар ташкил этилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 1 март куни қабул қилинган қарорида хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар учун сайёр қабуллар ташкил этиш белгиланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маълум қилинишича, ушбу қарор ижросини таъминлаш ҳамда хорижда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг мурожаатлари асосида амалий ёрдам бериш мақсадида жорий йилнинг 15 - 24 август кунлари Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркияда сайёр қабуллар ташкил этилади.
Сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллари иштирок этади.
Сайёр қабулларнинг вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.
“Дунё” АА мухбири