Хориждаги элчихоналаримиз 2019 йилда 5 миллиардлик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 14 февраль. /"Дунё"АА/. Мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари томонидан 2019 йилда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 256 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган анжуман чоғида айтиб ўтди.
Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган фаол иқтисодий дипломатия натижалари юзасидан ҳам фикр билдирди.
“Дипломатик ваколатхоналаримиз жойлашган мамлакатларга экспорт ҳажми 19,2 фоизга ошиб, 10,2 миллиард долларни ташкил қилди. Ўзбекистонга келган туристлар сони 27,1 фоизга ортиб, 7 миллиондан ошди”, дея қайд этди И.Неъматов.
Матбуот анжумани давом этмоқда.