Хорижий ОАВ: Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади, Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилгани ва мазкур комиссия ўз фаолиятини бошлагани тўғрисидаги ахборот хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Материалларда оммавий ахборот воситаларида текширув натижалари эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этилишига эътибор қаратилган.
Хусусан, Комиссия ташкил этилгани, унинг таркиби, мақсад ва вазифаларига бағишланган материаллар «Askanews» (Италия), «Anadolu Agency» (Туркия), «Спутник», «Интерфакс», ТАСС ва «Новости» РАА (Россия), «Курсив» (Қозоғистон), «Asia-Plus» (Тожикистон), «Ахбар мин дельта Миср» (Миср), «Asdaa Oman» (Ўмон), «Ал-Жарида» ва «Ал-Анба» (Кувайт), «Sarkaritel» ва «Diplomacy India» (Ҳиндистон), «The Korea Post» ( Корея Республикаси) ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Италиянинг «Askanews» агентлиги ушбу мавзуда тарқатган мақолада 15 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтгани урғуланган. Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир мурожаати кўриб чиқилгани хабар қилинган.
Мажлисда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинганига эътибор қаратилган.
Кувайтнинг «Ал-Жарида» газетаси Комиссия таркибига парламент палаталари вакиллари, нодавлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилгани ҳақида ёзган.
Жанубий Кореянинг етакчи «The Korea Post» журналининг электрон саҳифасида жойлаштирилган мақолада Комиссияга раҳбарлик қилиш масъулияти Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова зиммасига юклатилгани қайд этилган.
Эроннинг «Iran Online» портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 6 июль куни ўтказилган йиғилишда Нукус шаҳридаги воқеалар юзасидан шаффоф ва ҳар томонлама холис текширув ўтказилишини таъкидлаганини урғулаган. Жараёнга жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни жалб қилган ҳолда воқеаларнинг холис ўрганилиши таъминланади.
«Дунё» АА