Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИҲТ Маданият институти раиси Эронда ўзбек тилини ўрганиш бўйича ташкил этилган онлайн-курс иштирокчиларига видеомурожаат йўллади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИҲТ Маданият институти раиси Эронда ўзбек тилини ўрганиш бўйича ташкил этилган онлайн-курс иштирокчиларига видеомурожаат йўллади

Хабар берилганидек, мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) маданият институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда Аллома Таботабоий номидаги университетда ўзбек тили курсларини онлайн шаклда ўқитиш йўлга қўйилди. Эронда биринчи бор ўзбек тилини ўқитиш курслари бошланиши муносабати билан ИҲТ маданият институти президенти Сарвар Бахти видеомурожаат йўллади, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Ўзбек тили курсларининг бошланиши муносабати билан барчангизни табриклаш мен учун катта шарафдир, - деди Сарвар Бахти. - ИҲТ маданият институтининг вазифаларидан бири ИҲТ минтақаси халқларининг тилларини сақлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, маданият ва адабиёт соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Институт ушбу минтақанинг барча тилларини ўрганиш бўйича ўз “йўл харитаси”га эга, шу муносабат билан ташкилот минтақанинг барча муҳим тилларини қамраб олишга ҳаракат қилаяпти. Яқинда Теҳронда аккредитациядан ўтган димломатия миссиялари ходимларига форс тилини ўргатишни бошладик ва бугун эса ўзбек тилини ўргатувчи курсларни очдик.

Қайд этиш жоизки, бир неча кун аввал Тошкентда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашув ўтказган эдим. Унда ИҲТ минтақасидаги муҳим давлатлардан бири Ўзбекистон билан маданий соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.

Тил маданиятнинг муҳим бўғини эканини барчамиз яхши биламиз ва шу муносабат билан ИҲТ маданият институти минтақа халқлари ўртасидаги тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ИҲТ минтақаси тилларини ўқитишга алоҳида аҳамият беради.

Тил - бу маданият ойнаси ва ҳар бир тил ўз тарихи, цивилизацияси ва маданиятига қараб, ўзига хос тушунчалар ва қадриятларга эгадир. Тил шунчаки эволюция ва мулоқот воситаси эмас, балки маданиятнинг кенг манбалари билан амалий алоқа ўрнатиш воситаси ҳамдир. Тил маданият ташувчиси бўлганлиги сабабли, унинг тарқалиши маълум бир халқнинг маданий қадриятларининг кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

Қадим тарихга эга ўзбек тили азалдан катта таъсир кучига эга, цивилизация ва маданиятни етказувчи ва тарғиб қилувчи восита бўлиб келган.

Ўзбек тилининг ҳаттотлик, қадимий адабий ва ёзма асарлари тарихи Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Милодий 5-7-асрларга тўғри келувчи тош, сопол ва қоғозлардан топилган ўзбек тилидаги ёзмалар ҳам мавжуд.

Жаҳон туркшунослигининг нодир асарлари бўлмиш ушбу ёдгорликлар милодий 19 асрда кашф қилинган бўлиб, барча тадқиқотчиларнинг якдил фикрига кўра, улар туркий-руний ёзувда битилиб, қадимий туркийлар томонидан яратилган.

Айни пайтда дунёда ўзбек тилида 50 миллионга яқин киши сўзлашмоқда, бу эса ушбу тилнинг дунёдаги энг кўп сўзлашувчи тиллар қаторида муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради.

Фурсатдан фойдаланиб, дунёдаги барча ўзбек тилида сўзлашувчиларни, айниқса, Ўзбекистон халқини 21 октябрь – Ўзбек тили байрами уни билан самимий табриклайман.

Ўзбек тилини ўрганиш бу заминда қадимий тарих, цивилизация ва маданиятга эга бўлган халқларни янада яқинроқ билишга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу ажойиб ўлка тарихи ва адабиётини ўрганиш имконини тақдим қилади. Ўзбек тилини ўрганинг ва Алишер Навоий, Султон Ҳусайн Байқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фитрат, Зулфия, Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов каби дунёга танилган машҳур илм-фан, адабиёт ва маданият арбоблари ижодидан баҳраманд бўлинг.

2021 йил 8 февраль куни ИҲТ маданият институти Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси билан ҳамкорликда дипломатия корпуси ва ИҲТ минтақаси маданият соҳаси мутахассислари иштирокида «Алишер Навоийнинг ижодий мероси бутун минтақанинг умумий ютуғидир» мавзусида онлайн шаклдаги халқаро илмий конференцияни ташкил этди. Бинобарин, халқаро ташкилот раҳбари сифатида бу улуғ алломалардан қолган ёрқин асарларни биргаликда ўрганиш халқларни яқинлаштириш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг энг самарали усули, деб биламан.

Алишер Навоий нафақат ўзбек тили, адабиёти ва маданиятини ривожлантиришда, балки минтақадаги бошқа халқларнинг тили ва адабиёти ривожига қўшган алоҳида хизматлари учун юксак ҳурмат-эҳтиромга эгадир. Ўзбекистонда Алишер Навоий ўзбек адабий тили ҳамда адабиёти асосчиси ҳам саналади. Ушбу онлайн анжуман иштирокчилари ўз маърузаларида Алишер Навоийнинг бой мероси ва асарлари минтақамиз халқларининг ўзига хос боғловчи восита эканини алоҳида таъкидлади.

Умид қиламанки, ўзбек тилини ўрганиш курслари кундан-кун кўпайиб боради ва улар ИҲТ мамлакатлари аҳолисини минтақамизни бой маданияти, тарихи ва цивилизацияси билан таништиришимиз учун хизмат қилади. Маданият институти ушбу соҳада ИҲТга аъзо барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ҳурматли ўзбек тили курсининг илк иштирокчилари! Сиз, шубҳасиз, ўзбек тилини ўрганиш мақсадида муҳим қарор қабул қилдингиз. Сизни ишонтириб айтаманки, тез орада ўзбек тилининг ширин таъмини ҳис этасиз ва ижобий натижаларга эришасиз.

Барчангизга ўқишингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман!

Дунё АА