Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ибн Сино асарлари – инфекция билан курашаётган олимлар учун қўлланма

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ибн Сино асарлари – инфекция билан курашаётган олимлар учун қўлланма

Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпанияси интернет саҳифасида шу сарлавҳа остида улуғ аждодимиз Ибн Синонинг беназир илмий кашфиётларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материал муаллифи – таниқли турк журналисти Уфук Нежат Ташжининг таъкидлашича, бугунги кунда бутун дунёда кенг қўлланаётган эпидемияни чеклаш усули – карантин бир пайтлар буюк олим ва мутафаккир Ибн Сино томонидан ўйлаб топилган ва илмий асослаб берилган.

«Дунё коронавирус пандемиясига дучор бўлган бир пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалликларни одамдан одамга юқишига қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган карантин усулидан фойдаланишни талаб қилди», - деб ёзади муаллиф.

У Ибн Сино буюк зиёли ва замонавий тиббиётнинг отаси бўлган, дея таъкидлайди. Буюк аждодимиз тиббиёт ва астрономиядан тортиб, математика ва илоҳиётгача бўлган кўплаб соҳаларда катта тажриба тўплаган. Ғарбда у Авиценна номи билан танилган. Йирик олим сифатида минг йил аввал хавфли инфекцияларга қарши курашда беқиёс роль ўйнаган. Буюк мутафаккир ўзининг «Тиб қонунлари» асарида юқумли касалликлар тарқалишини камайтириш учун 40 кунлик карантин зарурлигини таъкидлаган.

Кейинги йилларда «Тиб қонунлари» замонавий тиббиётнинг асосига айланди. Қарийб 600 йил давомида дунё тиббиёт ҳамжамияти ушбу китобдан дарслик сифатида кенг фойдаланиб келди.

Ибн Сино биринчи бўлиб микроблар турли касалликларни келтириб чиқаришини аниқлаган. У, шунингдек, одамларда юқумли сариқ касаллиги ва куйдирги каби жиддий бактериал инфекцияларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва жараёнларига ойдинлик киритган.

Инсон ички аъзолари фаолиятига жиддий хавф соладиган баъзи касалликларни даволашда у седация (сунъий кома) техникасини қўллаган. Шунингдек, олим сийдикда қанд миқдорини ўлчаш орқали диабетга ташхис қўйиш усулини ихтиро қилган.

Кўпгина тарихчиларнинг таъкидлашича, Ибн Сино барча тиббий хизматларини бепул амалга оширган.

Буюк итальян шоири Данте ўзининг «Илоҳий комедия»сида (La Divina Commedia) Ибн Сино ҳақида сўз юритган. Бугун дунёнинг кўплаб тиббиёт олийгоҳлари деворларида буюк аждодимизнинг сурати осилган. Ойнинг орқа томонидаги бир кратерга унинг номи берилган. Бир қанча давлатлар Ибн Сино хотирасига эсдалик тангалар ва медаллар чиқарган.

UzA