«IFC» Ипотека банкининг хусусийлаштирилиши ва Ўзбекистонда кичик ҳамда ўрта бизнесни кредитлаш учун маблағ ажратади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) Ипотека банкининг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютадаги заёмни тақим этади, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири Молия вазирлиги манбасига асосланиб.
Шу билан бирга, халқаро ташкилот миллий валютадаги молиялаштириш, мамлакатдаги етакчи давлат банкларидан бирини рақобатдош хусусий тижорат банкига айлантиришда ёрдам беради.
Ушбу сармоя «IFC»нинг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаш ва давлат банклари сони кўп бўлган мамлакатнинг банк секторига хусусий инвестицияларни жалб қилишдаги стратегик устувор йўналишлардан бирини акс эттиради.
— Ўзбекистон билан «IFC» ўртасидаги ушбу ҳамкорлик яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров. — «IFC» томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш ўтган уч йил давомида Ипотека банки томонидан олиб борилган, банк амалиётларини тижоратлаштириш ва уни мустақил равишда фаолият кўрсатадиган молиявий институтга айлантиришга қаратилган чораларнинг муҳим эътирофидир.
UzA