Индонезия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг Афғонистон билан мулоқотни ривожлантиришга доир чақириғи тўғрисида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Индонезия оммавий ахборот воситалари жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар тўғрисидаги маълумотларни кенг миқёсда ёритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу мавзуга бағишланган матбуот хабарлари «Pewarta Indonesia», «Kabar XXI», «Bantenonenasional» ва «Mata Lensa». янгиликлар порталлари орқали малайзиялик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинди. Уларда, жумладан, мамлакатимизнинг Афғонистондаги вазиятга доир ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур хабарларда давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламларидан кенг сиёсий вакилликка эришиш, Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларига нисбатан қўлланган музлатишни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозимлиги, кенг кўламли гуманитар инқироз, қочоқлар оқимининг ўсишининг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ушбу мамлакатга кўмакни давом эттириш муҳимлиги борасида Ўзбекистоннинг нуқтаи назари аниқ-равшан ўз ифодасини топган.
Индонезия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг 2022 йилда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва ушбу мамлакатдаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш масалаларини кенг муҳокама қилиш мақсадида “ШҲТ – Афғонистон” форматидаги учрашувни ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий форуми ва Саноат янгиликлари ҳафталигини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёр эканлиги, шунингдек, ШҲТ маконида инфратузилмавий ривожланиш бўйича узоқ муддатли дастурни, ШҲТнинг минтақа ичидаги савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисида ҳукуматлараро битим тайёрлаш, ахборот хавфсизлиги соҳасида ШҲТнинг экспертлар форумини таъсис этиш сингари ва бошқа ташаббуслари билан ўз ўқувчиларини яқиндан таништирган.
/«Дунё» АА/.