Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«ИННОПРОМ – 2022»: Илк шартномалар тўплами имзоланди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«ИННОПРОМ – 2022»: Илк шартномалар тўплами имзоланди

Бугун Тошкентда бошланган «ИННОПРОМ-2022» халқаро саноат кўргазмаси доирасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, тадбирда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича битимлар алмашилди, шунингдек, Россиянинг Омск вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Россия томонидан саноат ва савдо вазири Денис Мантуров имзолади.

Ушбу ҳужжатларни имзолаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Омск вилояти ҳокими Александр Бурков иштирок этди.

«ЎЗЕНЕРГОТАМИР» акциядорлик компанияси Бош директори Жўрабек Соҳибов ва «ЭКОЛОС» компаниялар гуруҳи вице-президенти Артём Тонян Ўзбекистонда сув тозалаш иншоотлари ва саноат оқова сувларини тозалаш иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ўзаро шартномалани алмашдилар.

Бундан ташқари, «Navro`z-PTK» МЧЖ бош директори Олим Расулов ва «Магнит» чакана савдо тармоғи бош директори Ян Дюннинг ўзаро товарларни сотиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномаларини алмашдилар.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Илҳом Собиров, «Русские сезоны» МЧЖ Бош директори Дариа Мациевская ва «Термопол» МЧЖнинг ривожланиш бўйича директори Владислав Иванов таълим ва илмий тадқиқотлар, қўшма тадқиқотлар, техник тўқимачилик ва тўқув бўлмаган маҳсулотларни оммалаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзоладилар.

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, «ZUMA PHARMA» МЧЖ асосчиси Нодир Юнусов ва «Герофарм» МЧЖ савдо директори Владимир Скорняков инсулин дориларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирларни бошлаш тўғрисидаги Меморандумни ўзаро алмашдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Қориев ва «Фармасинтез» компаниялар гуруҳининг МДҲ мамлакатларига эспорт қилиш бўйича директори Юрий Петросян ўзаро ҳамкорликда фармацевтика корхонасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича имзоланган ҳамкорлик шартномаси ҳам алмашилди.

«Дунё» АА