Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

2018-йил 14-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни эшитдилар.

Мажлисда таъкидландики, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Мазкур йўналиш, таъкидлаб ўтилганидек, ҳар бир фуқаронинг ҳаётида жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки у инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита алоқадордир.

Ўтган йилдаги бу соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнини таҳлил этиш шундан далолат берадики, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга сўзда эмас, балки амалда эътибор берилмоқда, шу жумладан бу соҳага суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш йўли билан ҳам эътибор қаратилмоқда. Бунда шахсан мамлакатимиз раҳбарининг ўзи ислоҳотларнинг бош ташаббускори бўлмоқда.

Кўплар ушбу соҳадаги илғор ғояларнинг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўз ҳаётида ҳис этиб улгурди. Масалан, фақат 2017-йилнинг ўзида судлар томонидан 228 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди, ҳолбуки ўтган беш йил мобайнида бор-йўғи 7 нафар шахс оқланган эди. Дастлабки тергов органлари томонидан 3,8 мингта жиноят иши тугатилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, Давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан киритилган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлидаги туб ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Қонун лойиҳаси илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд-тергов фаолияти жараёнида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Жиноят, Жиноят-протсессуал кодексларига ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Бу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрда қабул қилинган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришнинг мантиқий давомидир.

Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар. Қонун парламент юқори палатасига маъқуллаш учун юбориладиган бўлди.

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) У.Муҳаммадиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида”ги ахборотини эшитдилар.

2017 йилда Омбудсман идорасига 9074 та мурожаат келиб тушди, шундан 1774 та мурожаат шахсий қабуллар ва шахсий сафарлар чоғида тушган. Уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли органлар томонидан 25 та жиноят иши, 27 та маъмурий ва 44 та интизомий иш қўзғатилди, ички ишлар органларининг 24 нафар ходими, ижтимоий ва бошқа соҳаларнинг 35 нафар ходими жавобгарликка тортилди, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 24 та қарор бекор қилинди, судларга 10 та протест ва даъво киритилди, 34 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ва ишига қайта тикланди, 53 та оилага – турлича моддий ёрдам, 39 нафар фуқарога – тиббий ёрдам кўрсатилди, давлат даромадига – 2 млрд. 319 млн. сўм, мурожаат қилувчилар фойдасига – 263 млн. сўм ундирилди, бизнесни ривожлантириш учун умумий суммаси 133 млн. сўм миқдорида кредитлар берилди ва ҳоказо.

Ҳисобот йилида қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этиш ҳолатларига доир шикоятларни Омбудсман томонидан кўриб чиқиш натижалари тўғрисида парламент палаталарини мунтазам равишда хабардор қилиш тартиботи жорий этилди, шунингдек Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига йўл қўймаслик бўйича назорат-таҳлил тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳамкорликдаги жадвали тасдиқланди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари халқ билан бевосита мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди. Мазкур қабулхоналар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, мамлакатимиз фуқароларининг қонуний манфаатларини таъминлашдаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, аҳолининг аниқ эҳтиёжларига, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг бугунги кундаги мақсадларига жавоб бера олувчи ташкилий-ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш имконини берди. Омбудсман Халқ қабулхоналарининг 144 та туман (шаҳар) аҳолиси учун ташкил этилган сайёр тадбирларида иштирок этди, шунингдек улар билан ҳамкорликда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини муҳокама қилишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишларни такомиллаштириш юзасидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТлар ходимлари учун бир туркум минтақавий семинарлар ўтказди.

Шунингдек Давлатимиз раҳбарининг “Минтақаларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан кам таъминланган оилаларни, кекса ёшдаги фуқароларни ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда фаол иш олиб борилмоқда. 2017 йилда 411 та оила ва фуқаролар билан иш олиб борилди.

Умуман олганда, Омбудсманнинг ўтган йилдаги фаолияти якунларини муҳокама қилиш анча танқидий руҳда ўтди. Депутатлар Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини, хусусан аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган гуруҳлари, шунингдек маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти механизмларини такомиллаштириш долзарб эканлигини таъкидладилар.

Мажлисда депутатлар Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

www.mfa.uz