Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия тузилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия тузилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда фундаментал аҳамият касб этади.

У демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқлар, эркинликларни англаб етиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда муҳимдир.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йил 10 декабрда барча секторларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастури эълон қилинганди. 2011 йил декабрида эса БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тайёргарлик тўғрисидаги декларацияси қабул қилинди.

Маълумки, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастури БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2004 йилда эълон қилинган. Ҳозирги вақтгача ушбу дастурнинг қуйидаги учта босқичи амалга оширилди:

биринчи босқич: 2005-2009 йиллар – мактабларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим жараёнларини қамради;

иккинчи босқич: 2010-2014 йиллар – олий таълим тизими, шунингдек ўқитувчи-мураббийлар ва давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга бағишланди;

учинчи босқич: 2015-2019 йиллар – оммавий ахборот воситалари вакилларига инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим берилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, 2020-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Янги босқич инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида, шу жумладан бу йўналишдаги таълимни такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Олий Мажлис томонидан 2019 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тайёргарлик тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури қабул қилинган. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси тасдиқланди. Миллий стратегия ижроси доирасида олий ўқув юртлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари жорий этиш вазифаси белгилаб берилган.

2020 йил августида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди. Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини қабул қилиш ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган шу каби изчил натижалари туфайли Ўзбекистон 2021-2023 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланди.

Барча учун универсал бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш нормалари ва тамойиллари, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишнинг халқаро кафолатлари тўғрисидаги хабардорликни, шунингдек ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 7 июндаги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил этилди.

Миллий комиссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов раҳбар этиб тайинланди. Комиссия аъзолари сафида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Омбудсман, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, ННТ ва ОАВ вакиллари, шунингдек ҳудудлардаги раҳбарлар бор.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгилаб берилган. Уни тайёрлашда халқаро шартномалар нормалари ва андозаларига, БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасига масъул тузилмалари тавсияларига, шунингдек жамиятимизнинг тарихий, миллий ва маданий қадриятларига таянилади.

/“Дунё” АА/.