Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инсон қадрини юксалтириш – олий мақсад

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инсон қадрини юксалтириш – олий мақсад

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан сайловолди тарғибот акцияси ташкил этилди.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилган акцияда партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари шаҳар бўйлаб автобусларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган йўналишлар бўйича тарғибот тадбирларини амалга оширдилар. Мазкур акцияда “Ёшлар қаноти” фаоллари тенгдошларини эзгу куч остида бирлашишга ҳамда партия номзодига овоз беришга чақирди.

Акцияни якунлаган ёшлар шу куни O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан партия вилоят Кенгаши раиси Хуршида Халилова, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари Сардор Марипов, Самидилло Маҳмудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокидаги ишончли вакилнинг навбатдаги учрашувида қатнашди. Вилоят касаба уюшмалари бирлашмасида бўлиб ўтган мазкур мулоқотда Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ўктамжон Охунов сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури бўйича батафсил маълумот берди.
Номзоднинг сайловолди дастури билан танишар эканмиз, сўнгги беш йилликдаги эзгу ислоҳотларнинг мантиқий давомини кўряпмиз, - дейди вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси Турсунбой Рустамов. – Хусусан, дастурда мамлакатимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини янада тўлақонли рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилган. Таъкидлашдан чарчамайман, унда ягона пировард мақсад – Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини бунданда ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборатлиги яққол кўзга ташланади.

Ишончли вакил томонидан дастурнинг ҳар бир банди халқ манфаатига хизмат қилиши, ҳар сатри фақат ва фақат инсон қадрини энг юксакларга кўтаришни мақсад қилгани алоҳида қайд этилди.

ЎзА