Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида мамлакатимиз дипломатия миссиялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Миллий марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев сўзга чиқди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги доирасида жорий йилда амалга оширилган ишлар, мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятларидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, кириб келаётган 2022 йилда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган халқаро аҳамиятга молик тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Янги Ўзбекистон халқаро ташкилотларнинг олий даражадаги минбарларидан демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида қатор таклиф ва ташаббуслар билан майдонга чиқмоқда.
Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш, Самарқанд шаҳрида мунтазам ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари мулоқотлари доирасида Глобал таълим форумини ташкил этиш, БМТнинг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш каби долзарб масалалар доирасида изчил иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, ёшлар масаласида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлари кенгашини тузиш, Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш, Имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси институтини таъсис этиш, Судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш, Осиё қитъасининг инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмини яратиш бўйича ҳам мақсадли ишлар бошлаб юборилган.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда бу борадаги салмоқли ютуқлар билан хорижий мамлакатлар жамоатчилигини мунтазам таништириб бориш мавзусига эътибор қаратилди. Янги Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатини ўзига хос минтақавий ва халқаро модель сифатида талқин ҳамда тарғиб этишда мамлакатимиз элчихоналарининг ўрни муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида мамлакатимиз элчиларининг Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ташаббусларини амалга ошириш, чет элдаги ватандошларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш йўлидаги самарали ва фаол ҳамкорлиги эътироф этилди.
Ўз навбатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан мамлакатимизнинг АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Малайзия, Польша, Россиядаги элчихоаналари, Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси раҳбарларига ташаккурномалар топширилди.
/«Дунё» АА/.