Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси лойиҳаси бўйича миллий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳаси бўйича миллий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бўлими ҳамда ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидов, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер, ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги вакили вазифасини бажарувчиси Ханс-Ульрих Им Миллий стратегия қабул қилинишининг аҳамияти, унинг инсон ҳуқуқлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.
Миллий марказ раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида ишлаб чиқилганини таъкидлади. Бу давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ўз ифодасини топган.
Милий стратегия инсонлар турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишнинг энг муҳим ва зарурий шарти сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб беради.
1993 йил 25 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон конференциясида қабул қилинган Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурида ҳар бир давлатга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни яхшилаш учун, миллий ҳаракатлар режасини (стратегиясини) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинган. Бугунги кунга келиб, жаҳоннинг 40 дан ортиқ давлати ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияси (режаси) ни қабул қилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизимини яратиш, қонунчиликка ва давлат органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш, аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликка қаратилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази матбуот хизматининг маълумотига кўра, Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида 50 дан ортиқ давлат органлари, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан 300 дан ортиқ таклиф олинди, улардан 200 га яқини лойиҳани такомиллаштириш учун қабул қилинди.
Шунингдек, Миллий стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz сайтида жойлаштирилди. Лойиҳа юзасидан 30 дан ортиқ миллий электрон сайтда, 10 дан ортиқ хорижий сайтда ижобий муносабатлар билдирилди.
Тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий-ўқув муассасалар раҳбар ва ходимлари қатнашди.