Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, йиғилишда Ўзбекистоннинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенциянинг бажарилиши юзасидан Олтинчи даврий ҳисоботи ва Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактнинг бажарилиши юзасидан Учинчи даврий ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ҳукумат делегацияси аъзоларининг ҳисоботи эшитилди.
БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш Қўмитасининг 81 сессияси доирасида 2022 йил 15-16 февраль кунлари Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенциянинг бажарилиши юзасидан Олтинчи даврий ҳисоботи ҳамда БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар бўйича қўмитасининг 71 сессияси доирасида 2022 йилнинг 22-24 февраль кунлари Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши юзасидан Учинчи даврий ҳисоботи эшитилишлари бўлиб ўтгани таъкидланди.
Йиғилишда делегация аъзолари даврий ҳисобот, БМТ қўмиталарининг олдиндан тақдим қилинган саволларига берилган ёзма жавоблар, БМТ қўмиталарининг якуний хулосалари, шунингдек, бошқа манбалардан олинган ахборотлар, жумладан, БМТ муассасалари, халқаро ташкилотлар, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг муқобил ҳисоботларига асосланган жавоблар тақдим этганлигини маълум қилди.
Қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон даврий ҳисоботларини кўриб чиқиш якунлари бўйича сўнгги беш йил давомида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни баҳолашда ижобий динамика кузатилаётганлиги эътироф этилди.
Хусусан, мулоқот давомида Қўмита аъзолари инсон ҳуқуқлари тузилмаларининг мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-гуманитар соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор эканини кўрсатди. Қўмита аъзоларининг аксарияти Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳоладилар.
Ўзбекистон даврий ҳисоботи бўйича Қўмитанинг якуний хулосалари ва тавсиялари қабул қилиниб, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси сайтида эълон қилинди.
Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси доирасида 2021 йиллда амалга оширилган ишлар бўйича ахборотини тақдим этди.
Кун тартиби бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказ директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг Ўнинчи – Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш қўмитасининг тавсияларини амалга ошириш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасининг ижроси юзасидан ахборот берди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
«Дунё» АА