Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инсон манфаатлари — амалга оширилган конституциявий ислоҳотнинг бош мақсади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инсон манфаатлари — амалга оширилган конституциявий ислоҳотнинг бош мақсади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишлаб ўтказилган учрашувдаги нутқи сиёсий шарҳловчилар, экспертлар, мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистонимизнинг яқин келажакдаги тараққиёт режалари, устувор вазифалари ва сиёсий йўналишларини белгилаб берди.
Шу йил 30 апрель куни ўтказилган муҳим тарихий сиёсий тадбир — янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдумда халқимиз ўз келажаги, мамлакатимиз эртаси учун овоз берди. Айнан шу куни тинчлик ва инсон қадрини чуқур англайдиган эл-юртимиз демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик Қояларига садоқатини яна бир бор амалда тасдиқлади.
Шу тариқа Ўзбекистон Конституциясида мамлакатимизнинг “дунёвий ва ижтимоий давлат” сифатидаги мақоми белгилаб қўйилди, ўзбек халқининг фаровон келажагини таъминлашга қаратилган эркин бозор иқтисодининг асослари мустаҳкамланди, Президентнинг айрим ваколатлари парламентга тақдим этилиши орқали демократлашув жараёни жадаллаштирилди, интеллектуал мулкдан тортиб инклюзив таълимгача бўлган муҳим ҳуқуқлар кафолатланди. Давлат фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Ушбу конституциявий референдум туфайли халқ ва давлат ўртасидаги “ижтимоий келишув” янгиланди ва янада мустаҳкамланди. Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш учун сайловчиларнинг 90 фоиздан зиёди овоз берди. Бу — халқимизнинг ўз Президентига ишончи юксаклигидан, олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаётганидан, давлатимизнинг ижтимоий ва қонунчилик сиёсати изчил давом этишига чин дилдан умид қилаётганидан, энг муҳими, аҳолининг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши сезиларли даражада юксалганидан далолатдир. Шунингдек, референдум натижалари бошланган ислоҳотларга халқимиз томонидан берилган муносиб баҳо бўлиб, эндиликда янги Ўзбекистонни барпо этиш учун навбатдаги дадил қадам ташланди, десак, янглишмаган бўламиз.
Чинакам халқ Конституцияси
Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол иштирок этди. Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга асосларимиз бор. Халқимиз конституциявий ислоҳотлар тарафдори эканлигини амалда исботлади. Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида 223 мингга яқин таклифлар келиб тушганлиги ва улар асосида лойиҳа такомиллаштирилиб, маромига етказилгани, хусусан, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги фикримизнинг яққол далили бўла олади.
Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни Асосий Қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳам халқимизнинг сиёсий онги ва маданияти ошганлигини намоён этди.
Мухтасар айтганда, халқимиз Конституция халқни халқ, миллатни миллат қиладиган пойдевор эканлигини англаб етди.
Бугун Ўзбекистон маррани жуда баланд олгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки глобаллашув жараёнининг шиддати, жаҳонда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланиш динамикаси шуни тақозо этмоқда. Ҳар бир соат, ҳар бир кундан самарали, унумли фойдаланиш сув ва ҳаводек зарур. Янгиланган Конституция мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, умуман, юрт ва халқнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан бошланган ўзгаришлар шабадаси халқимизга чинакам эрк берди, унинг қадрини юксакка кўтарди. Халқимиз буни қалбан ҳис қилиб турибди. Ва шунга яраша халқимизнинг дунёқараши ҳам тобора кенгайиб бормоқда.
Ҳар қандай ислоҳотлар ё давлат тизимини ўзгартиришга, ё аҳоли турмуш даражасини оширишга, ё иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилганлиги билан фарқланишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Лекин Ўзбекистонда 2016 йилдан бошланган ислоҳотлар бутунлай бошқача қиёфа касб этди. Ислоҳотлар марказида инсон турганлиги, қолган барча янгиланишлар мана шу инсоннинг атрофида кечганлиги бутун дунё учун янгилик бўлди, деб айтишга тўла асослар бор. Шунинг учун ҳам ислоҳотлар негизида намоён бўлган инсон нафақат ҳаёти ўзгаришини, балки бутун тафаккури янгиланишини, ўз ҳуқуқлари Конституция даражасида таъминланишини исташи табиий.
Инсон — жамият — давлат
Давлатнинг қудрати унинг табиий бойликларию ҳарбий кучи, иқтисодий имкониятлари билан ўлчанадиган замонлар ортда қолди. Бугун халқнинг, энг аввало, турмуш даражаси, ҳуқуқлари, интеллекти, дунёқараши, тафаккур оламига қараб баҳо бериш урфга айланди. Инсон тафаккури, унинг ҳаётдан розилик даражаси, ҳақ-ҳуқуқларининг сўзсиз таъминланиши асосий мезон сифатида қаралмоқда. Шу маънода, бугун Ўзбекистон тутган йўл инсонни қадрлашга, уни рози қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Конституцияни янгилаш эҳтиёжи ҳам шу талабдан келиб чиқди. Ўзбекистонда, аввало, инсон қадри биринчи ўринга кўтарилди.
Шу жиҳатдан бугун Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясига “инсон — жамият — давлат” тамойили киритилганлиги бежиз эмас. Инсон тафаккурининг маҳсули инсоннинг ўзидан муҳимроқ бўлиши мантиққа зид. Биз янгиланган Конституциямизда инсонни жамият ва давлатдан устун қўйяпмиз.
Муҳими, биз ижтимоий давлат қуриш сари йўл оляпмиз. Конституцияда ҳам бу масала қатъий муҳрланди. Ижтимоий давлатда ҳар бир инсон учун муносиб яшаш шароитлари кафолатланади. Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Бир инсон муаммоси бутун жамиятнинг муаммоси, деб қаралади. Инсонлар ўз ташвиш ва қийинчиликлари билан ёлғиз қолдирилмайди. Аслида, инсонга бўлган бундай муносабатни биз кейинги йилларда ўз кўзимиз билан кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз. Сўнгги олти йилда Ўзбекистонда қанчадан-қанча уй-жойлар барпо этилди. Одамлар биринчи марта ўзларининг ҳаёти, яшаш шарт-шароити давлат учун муҳим эканлигига ишонч ҳосил қилди.
Шу ўринда бир масалага эътиборни қаратсак. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари уч баробар кўпайтирилмоқда. Мамлакатимизда 2 миллион 200 мингдан зиёд оилалар ижтимоий кўмакка муҳтож эканлигини, аҳолининг 55 фоизи ёшлардан иборатлигини инобатга олсак, бу мажбуриятларни амалда таъминлашнинг ўзи бўлмайди. Бунга, Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, Давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30 — 40 триллион сўм ажратиш керак бўлади. Бунинг ҳисобидан, ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қурилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янги таҳрирдаги Конституциянинг муқаддима қисмига киритилган “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” таърифига алоҳида эътибор қаратди. Дарҳақиқат, янгиланган Конституцияда жуда муҳим ижтимоий масалалар ўз аксини топган. Жумладан, Бош қомусимизда алоҳида модда сифатида киритилган таълим соҳаси жамиятимиздаги энг долзарб, ислоҳотлар талаб этадиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Биринчи навбатда, ўқитувчилар мақомини кўтариш, уларнинг қадр-қимматини юксакка олиб чиқиш Конституцияда ифодаланмоқда. Устоз-мураббийлар қадрланган давлатда эса ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга замин яратилади. Ўқитувчиларнинг вазифаси — баркамол авлодни тарбиялаш билан бирга, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни авлоддан-авлодга олиб ўтувчи мутахассислар тайёрлаш. Шу боис уларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги қонун билан мустаҳкамланмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда олий таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, олий таълим муассасалари мустақиллиги, академик ва молиявий мустақиллик, уларнинг ўқув дастурларини белгилаш масалалари, фуқароларимиз танлов асосида давлат ҳисобидан таълим олиши мумкинлиги тўғридан-тўғри белгилаб қўйилди. Ишонамизки, ушбу моддаларнинг киритилгани келгусида таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Президент ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам — ёшлар, хотин-қизлар ва болалар эканини алоҳида таъкидлади. Бу Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида мустаҳкамланиши уни янада юқори босқичга олиб чиқади. Конституцияда давлат ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши белгиланди. Хотин-қизларнинг, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат бошқарувида аёллар ва эркакларнинг тенг иштирокини таъминлаш бу борадаги дадил қадамлардир.
Самарали ва яхши бошқарув
Конституциявий ислоҳот бугунги ва истиқболдаги муваффақиятли ва барқарор тараққиётнинг зарурий ҳуқуқий шарти ва асосидир. Хусусан, у “самарали ва яхши бошқарув” тизимини жорий этишнинг муҳим воситаси сифатида ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини мустаҳкамлаш, ҳисобдорлик, очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни оширишга ёрдам берувчи конституциявий қоидаларни ўрнатади. Бошқарув сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ушбу ўзгаришлар сиёсий тизим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётни ривожлантиришга фойда келтириб, натижада сармоя киритиш ва тараққиётни таъминлаш учун қулай ва барқарор муҳит яратади. Бунга, энг аввало, “Янги Ўзбекистон — халқчил ва инсонпарвар давлат” Қояси ва “инсон — жамият — давлат” тамойилини ҳаётга фаол татбиқ этиш, Президент, парламент ва ҳукумат ўртасида ваколатларни аниқ тақсимлаш, ҳокимиятлар бўлиниши тизимида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни мустаҳкамлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, замонавий халқаро ҳамжамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиш орқали эришилади.
Янгиланган Конституция янги Ўзбекистон равнақининг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган ва бу жаҳон тажрибасига мос табиий жараёндир. Бир ҳақиқатни теран билишимиз, англашимиз шарт. Конституцион ислоҳотлар замирида, аввало, юртдошларимизга муносиб ҳаёт даражасини яратиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш, ўлим жазосини тақиқлаш, хусусий мулк ҳуқуқини кафолатлаш, қийноққа солишларнинг олдини олиш, суд қарорисиз мажбурий ушлаб туришга барҳам бериш, тазйиқлар, таҳқирларга чек қўйиш, тадбиркорликка Қов бўладиган ҳар қандай иллатлар билан муроса қилмаслик каби инсонпарвар мақсадлар мужассамлашган. Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтилмайди, “инсон — жамият — давлат” деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз.
Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Асосий Қонунда муҳрланган бу принциплар — мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмайди. Зеро, бу тамойиллар фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилишни, тенгсиз ва буюк неъмат — мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдиришни кўзлайди.
Мустақиллик ¬— олий қадрият
Давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни асраб қолиш осон иш эмас. Бунинг учун машаққатли меҳнат талаб этилади. Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларга тўхталиб ўтди.
Биринчидан, миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучлар жанговар салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар янги босқичга олиб чиқилади.
Иккинчидан, “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла”, “хавфсиз кўча” концепциялари жадал амалга оширилади.
Учинчидан, тотувлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади. Негаки, айнан миллатлараро тотувлик 130 дан зиёд миллат ва элатлар истиқомат қиладиган Ўзбекистонимизнинг энг катта бойлиги.
Тўртинчидан, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда Ўзбекистон тинчликсевар ташқи сиёсатни давом эттириб, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқаларини, барча соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириб бораверади. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида ташқи сиёсатини қатъий давом эттиради.
Президентимиз нутқида мустақилликни асраб-авайлаш ҳақида жуда муҳим фикрлар билдирилди. Тўғрида, бир асрдан ошиқроқ вақт мобайнида мутелик исканжасида яшаб келган халқимиз ХХI аср бўсағасида эрк ва озодликка эришиши ахир осон бўлдими? Эрк йўлида не-не аждодлар қони тўкилди. Истиқлолни жуда жўн қабул қилганлар, энди эркимиз ўз қўлимизда, эртаданоқ дориламон давр бошланади, деб ғойибдан тўкинлик кутишганига ҳам гувоҳ бўлдик. Баъзи бировларга ўтиш даври, бу — фаровон ҳаёт остонаси эмас, балки унгача бўлган машаққатли масофалар майдони эканини англагунга қадар муайян муддат керак бўлди. Истиқлол фақат сиёсатдаги собитлик, адолатлилик, халқимизнинг метин иродаси ва жасорати туфайли мустаҳкамланди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳам ўзининг, ҳам ўзгаларнинг манфаатини ҳурмат қилади, суверенитетини қадрлайди. Қадрласанг — қадр топасан, дейди халқимиз. Ҳар нарсанинг қадрини билиш учун, шубҳасиз, унинг моҳиятини англаш керак. Мустақилликнинг моҳиятини маърифатсиз англаб бўлмайди. Чунки маърифатсиз мустақилликнинг ўзи бўлмайди. Бўлган тақдирда ҳам у мустақиллик эмас, қулликнинг бошқа шаклидаги кўриниши бўлади, холос.
Айтмоқчимизки, истиқлолга биз осонликча эришганимиз йўқ. Бир юз ўттиз йил давомида кўп қурбонлар берилди. Жуда кўп. Тарихга бир қур назар солсангиз, юрак зирқираб кетади. Улар ҳам сиз билан биз каби орзуманд одамлар эди. Аксариятининг болалари ортидан изиллаб қолаверди. Қатағон қилинди — отилди, сургун қилинди, хўрланди. Миллат гуллари каллаклаб ташланди. Тирик қолганлари ҳам инсондай яшай олишмади. Шундай экан, истиқлол, ҳуррият масалаларига шунчаки қарай олмаймиз. Зеро, истиқлол — бизнинг ҳаётимиз, тақдиримиз.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз олдида турган энг долзарб вазифалар ҳамда янгиланган Конституциянинг ҳар бир моддаси, ҳар бир банди бажарилиши лозимлиги ҳақидаги фикрлари ҳар биримизни янада масъулиятли бўлишга, юрт манфаати учун ҳалол ва виждонан ишлашга даъват этади.
Хусусан, ёшлар сиёсати, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш устувор вазифа бўлиб қолаверади. Бунинг учун иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурлиги айтилди. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини бугунги 80 миллиард доллардан яқин йилларда 160 миллиард долларга етказиш мақсади очиқ баён қилинди. Бу — аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 минг долларга етади, дегани. Ушбу эзгу ниятларга эришиш йўлида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, солиқ маъмурчилигини янада соддалаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади. Бошқа томондан, қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, энергетика, транспорт, қурилиш соҳаларига катта-катта инвестициялар жалб қилиниши талаб этилади.
Янги босқич — янги вазифалар
Ўзбекистонда нафақат иқтисодий ислоҳотлар давом эттирилади, балки жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳам қатъий чоралар кўрилади. Зеро, Конституцияда илк бор мамлакатимизга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилгани бежиз эмас. Бу — авваламбор, барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Президентимиз қайд этганидек, бундан буён, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун судларнинг одил ва мустақил иш юритишини, албатта, амалда таъминлашимиз зарур. Шу мақсадда, Конституцияда ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди. Эркинликни чеклашга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланди. Айбланувчига ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи биринчи марта алоҳида белгилаб қўйилди. Адвокатлар мақоми оширилиб, уларнинг терговчи ва прокурор билан тенг ваколатга эга экани қайд этилди.
Албатта, Асосий Қонунга киритилган бу илғор янгиликларни амалда жорий этиш осон бўлмайди. Бунинг учун юртдошларимизнинг ўзлари ҳам қонуний ҳуқуқлари учун курашишлари талаб этилади. “Қарс икки қўлдан чиқади”, деганларидек, терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг билим ва малакаси, маънавий дунёсини юксалтириш билан бирга, аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини ошириш, дунёқарашини ўзгартириш талаб этилади.
Тадбирнинг энг кульминацион нуқтаси — Президент сайловининг муддатидан илгари ўтказилишининг эълон қилиниши бўлди, десак, кўпчилик фикримизга қўшилса керак. Давлатимиз раҳбарининг мардлигини қарангки, ўз ваколатларининг қолган уч ярим йиллик давридан ўз ташаббуси билан воз кечди. Ва бунинг ўзига яраша сабаблари келтирилди.
Аввало, Конституция янгиланганидан кейин халқнинг ишонч мандатини олиш учун дадил қадам ташланди. Ваҳоланки, ҳуқуқий жиҳатдан давлат раҳбари Президентлик муддатини охиригача ижро этишига ҳеч нарса монелик қилмаётганди. Шунга қарамай, Асосий Қонунга мувофиқ, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгаргани инобатга олинди. Қолаверса, янгиланган Конституция Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни, янги марраларни қўйгани боис навбатдан ташқари сайлов ўтказишга қарор қилинди.
Бу эса инсон манфаатларини таъминлашга, дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлидаги ишларимизни изчил давом эттиришга асос бўлади.
Мухтасар айтганда, янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси мамлакатимизнинг янги ривожланиш даврини бошлаб беряпти. Уларнинг моҳиятини, асосини Президентимиз раҳнамолигида инсон учун, унинг бахту саодати учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ташкил этади.

Ўткир Раҳмат.
“Ҳалқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг бош муҳаррири