Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолият мамлакат тараққиётининг муҳим омили

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолият мамлакат тараққиётининг муҳим омили

Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлиги медиа-холида бугун Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий масалаларга бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жобир Хўжақулов ва Анвар Илёсов (фото).

Анжуманда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов 2020 йилдаги фаолият якунлари таҳлили ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, ўтган йили инвестиция ва ташқи савдо фаолияти соҳаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани маълум қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 миллард долларни ташкил этди.

Инвестиция дастури доирасида 2020 йилда 197 та лойиҳа амалга оширилди,—деди инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов. — Шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 триллион сўмлик 10 минг 586 та лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 минг янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Таъкидланганидек, ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди. Экспорт қилувчиларга берилган кредитларнинг 50 фоизгача қисмини кафолатлаш тартиби йўлга қўйилди.

Вазирлик томонидан экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифаларига тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ҳамда молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш киритилгани қайд этилди.

Брифингда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият доирасида Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилган аосий вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам ахборот берилди.

Жумладан, ташқи иқтисодий дипломатияни ривождантириш ТИВнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги қайд этилди. Таъкидланишича, иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида бир қатор мамлакатлар билан музокаралар ўтказилди. Хусусан, Венгрия, Финляндия, Тожикистон, Россия, Корея Республикаси, Германия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро коммиссиялар мажлислари ташкил этилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирга вазирликлар, ҳокимлик ва тармоқларнинг Мувофиқлаштирув механизми шакллантирилди.

Анжуманда Ташқи ишлар вазирлигининг бевосита кўмагида умумий қиймати 800 миллион миллион долларлик 900 та янги экспорт шартномалари имзолангани билдирилди. Вазирликка бириктирилган 250 та йирик экпортчи корхоналарга манзилли ёрдам кўрсатилди, 42 та мамлакатга 211 турдаги маҳсулотларнинг экспорти йўлга қўйилди.

Ўзбекисонинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши доирасида товар ва хизматлар юзасидан АҚШ, Россия, Канада, Бразилия, Сальвадор ва Афғонистон билан музокаралар ўтказилди,— деде Вазирлик иқтисодий дипломатия Департаменти директори Ашраф Ходжаев. — Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан хориждаги ватандошларни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, ўтган йили 30 дан зиёд давлатда истиқомат қилаётган 400дан ортиқ ватандошлар рўйхати киритилган «Олтин дафтар» шакллантирилди. Айни пайтда «Олтин дафтар»дан жой олган ташаббускор ватандошларимиз кўмагида 125 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу йўналишда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2021 йилдаги асосий вазифалар ҳам таъкидланди. Жумладан, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, Халқаро иқтисодий рейтингларда Ўзбекистон мавқеини мустаҳкамлаш, экспортга кўмаклашиш мақсадида хорижий бозорлардаги тўсиқларни камайтириш, Афғонистон, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Эрон, Туркия ва Покистон билан имтиёзли савдо битимларини ишлаб чиқиш, хорижий давлатларга 40 дан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига рухсат олиш каби қатор вазифалар ўрин олган.

Брифингда, шунингдек, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари ушбу йўналишларда халқаро тажрибани тадбиқ этиш бўйича қилинган ишлар ва келгуси режалар билан ўртоқлашдилар.

«Дунё» АА