Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифалари белгиланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида бугун вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари ва жорий йилдаги устувор вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кшра, йиғилишда вазирнинг барча ўринбосарлари, вазирликнинг бошқарма ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Видеоконференция шаклида ўтган тадбирда 2020 йилда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди. Улар асосида алоҳида бошқармалар ва таркибий бўлинмалар иши танқидий кўриб чиқилди. Жорий вазифаларни бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари доирасида шу йил учун белгиланган иш режалари ва кутилаётган натижалар кўриб чиқилди.

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини мониторинг қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, инвестицияларни жалб қилиш, саноат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркорлар ва экспортчиларга амалий ёрдам бериш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича тадбирлар сифати ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилганлигига ҳар томонлама баҳо берилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқилди.

Йиғилишда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини юксалтириш, шунингдек, уларни вазирликнинг стратегик мақсадларини амалга оширишга жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарларига тегишли таклиф ва механизмларни ишлаб чиқиш топширилди.

Ишни ташкил этиш тамойиллари ва хизмат масалаларини ҳал қилишда таркибий бўлинмалар ўртасидаги ўзаро алоқалар тартиби ҳам қайта кўриб чиқилди. Якуний натижага эришиш учун иш жараёнида тегишли бошқармаларнинг солидар жавобгарлиги асосида яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тармоқларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг устувор соҳаларига юқори сифатли инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдо сиёсатини амалга оширишда вазирлик бошқармаларининг ўрни ва масъулияти алоҳида кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунлари бўйича яқин истиқболдаги вазифалар белгилаб олиниб, мутасадди раҳбар ва ходимларга келгусидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
/«Дунё» АА/.