Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ИТСВ маълум қилишича, тадбирда вазирлик ва унинг қуйи ташкилотлари раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди. Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари муҳокамаларда видеоконференция орқали иштирок этди.
Муҳокамада инвестициялар ва ташқи савдо фаолияти соҳаларига урғу берган ҳолда Мурожаатномада жорий йилда амалга ошириш учун белгиланган стратегик мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи маъруза тингланди.
Инвестицияларни жалб этиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчи юқори технологияли корхоналарни яратишга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, камбағалликни қисқартириш, давлат компанияларининг трансформациясини жадаллаштириш, товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини яратиш, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва маҳаллалар даражасида "ўсиш нуқталари"ни ишга солиш ҳисобига иқтисодий ўсишни таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалигининг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва янги экспорт бозорларига чиқиш бўйича Мурожаатномада белгиланган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама якунида иштирокчилар белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашдилар ва устувор йўналишларда келгусида иш олиб боришга доир конструктив таклифларни тилга олди.
/«Дунё» АА/.