Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари ва Греция элчиси ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов кеча Греция элчиси Екатерина Нассика билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Греция корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг номенклатурасини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Греция ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга, жумладан, кичик ва ўрта бизнес вакилларини иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига кенг жалб этишга бўлган ўзаро қизиқишларини тасдиқлади.
Греция томони ушбу мамлакат йирик компанияларининг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, энергетика соҳаси лойиҳаларида иштирок этишга қизиқаётгани ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида томонлар яқин вақт ичида иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Греция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учинчи йиғилишини Тошкентда ўтказишга, шунингдек, унинг доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ташкил этишга келишиб олди.
«Дунё» АА