Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти БААнинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти вакиллари – Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, вазир ўринбосарлари Лазиз Кудратов ва Шуҳрат Вафоев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этиш мақсадида БААнинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, БААнинг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар Султон ас-Сири ал-Камзи билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг БААнинг қисқа вақт ичида жаҳон мамлакатлари орасида намунавий кескин ўсишни намойиш этган энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири сифатида шаклланишидаги улкан ҳиссаси қайд этилди.
Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён президентлиги даврида Ўзбекистон ва БАА икки томонлама муносабатлари фаоллашгани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, БААнинг дипломатик ваколатхонаси раҳбари ҳамдардлик сўзлари учун чуқур миннатдорлик ҳамда барча соҳаларда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Элчихонага ташрифи чоғида Сардор Умурзоқов махсус таъзия китобида ёзув қолдирди.
«Дунё» АА