Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан инвестицияларни жалб этиш, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан инвестицияларни жалб этиш, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари - инвестициялар ва экспортни жалб этиш бўйича республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун семинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ўқув машғулотларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, вазирлик идора, тегишли қўмита, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарияти ва экспертлар иштирок этди.

Ташаббус инвестицияларни жалб этиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва ички маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, иқтисодий ва саноат имкониятларини таҳлил қилиш ва шаҳар, туман ва маҳаллалар даражасида «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш бўйича малакани ошириш ва кўникмаларни такомиллаштиришга йўналтирилган.

Ўқув машғулотлари «Инвестициявий таклифларни ишлаб чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш», «Инвестициявий дастурни шакллантириш ва инвестициявий лойиҳалари амалга оширилишининг мониторингини ташкил этиш», «Тармоқларга инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш», «Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг талаб ва тартиблари», «Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари», «Бўш ер участкалари, бино ва иншоотлар, хом ашё ва кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш», «Маркетинг тадқиқотлари» йўналишларида ташкил қилинди.

Иштирокчилар туман ва шаҳарлар вакилларини ўз ичига олган гуруҳларга бўлиниб, турли ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш бўйича муваффақиятли тажриба алмашиш, шунингдек, тадбиркорлар билан минтақалараро саноат кооперацияси ва алоқаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Тренингдан сўнг иштирокчилар ҳар бир туман ва шаҳар учун инвестиция ва експорт фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тушунчаларни тақдим этадилар. Бу истиқболли тармоқларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар, аниқ инвестиция таклифлари, саноат ишлаб чиқариш ва експортни рағбатлантириш бўйича самарали алгоритмлар, шунингдек, маҳсулотларни янги бозорларга аниқ муддатларда ва натижалар билан рағбатлантириш чоралари.

«Дунё» АА