Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ислом тараққиёт банкининг Йиллик йиғилишига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳининг Бош котиби Гассан ал-Баба билан учрашув ўтказди.
Унда 2021 йилда Ўзбекистонда ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 46-чи йиллик йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган ИТБ Гуруҳининг Бош котиби тайёргарлик ишларининг бугунги ҳолати, ИТБ ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат Ташкилий қўмита ва тегишли ишчи гуруҳлари фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Конструктив мулоқот йиғилишни ташкил этиш билан боғлиқ асосий масалаларни кўриб чиқиш ва қўйилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик алгоритмларини ишлаб чиқиш имконини берди.
Халқаро медиа ва оммавий ахборот воситаларида бўлажак учрашувни кенг ёритишга бағишланган «роуд-шоу» ўтказиш учун Банк раҳбарияти шу йилнинг май ойида ИТБ Президенти Бандар Ҳажарнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш истиқболларини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилинди.
Йиллик йиғилишда Банкка аъзо 57 мамлакат, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситаларининг 2 мингга яқин вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир ўтказилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг энг муҳим ташаббуслари Банк томонидан қўллаб-қувватланишини кенгайтириш ва Ўзбекистонда Банкнинг инвестиция портфелини оширишни назарда тутган ҳолда, ИТБ билан ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга имкон яратади.
Учрашув якунида томонлар йиғилишни юқори ташкилий даражада ўтказиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.
«Дунё» АА