Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.

Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди. Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Жумладан, 94 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 56 минги касб-ҳунарларга ўқитилди.

“Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.

Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Хусусан, талабаларнинг шартнома маблағлари тўланди, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилди. Ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилди.

Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилиб, жорий йилда 236 минг нафар ишсиз йигит-қиз ва 189 минг нафар мактаб битирувчисининг бандлиги таъминланди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” бу йилдан бошлаб 4 та йўналишда –маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилиб, жами 12 миллион нафар ёшлар қамраб олинди. Унда ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида жами 623 та спорт майдончаси барпо этилди.

Истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида кечаю-кундуз фаолият юритадиган илк “Креатив парк” фойдаланишга топширилди. “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларга 2 миллион нафар ёшлар жалб қилинди.

Президентимизга Навоий вилоятида барпо этилган Тўдакўл халқаро шахмат мактаби тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Замонавий инфратузилма билан таъминланган ушбу мактаб йил давомида 1 минг 700 нафар ўғил-қизни ўқитиш ва 7,5 минг нафар ёшни турли тадбирлар билан қамраб олиш имкониятига эга. У ерда жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиада каби халқаро мусобақаларни ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган.

Давлатимиз раҳбари ушбу мактабга халқаро гроссмейстерларни олиб келиб, олис ҳудудлардаги иқтидорли болаларни ҳам жалб қилиш, улар учун шахмат бўйича қисқа муддатли оромгоҳлар ташкил қилиш ва тегишли сертификатлар беришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, у мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари учун тажриба ва методика манбаи бўлиши кераклиги, шахмат дарсларини олиб бориш жараёнини рақамлаштириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда ёшлар билан ишлаш борасида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади.

Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш таклифи билдирилди. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш борасидаги илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар сони 1 миллион нафарга, “Мутолаа” дастури орқали ёш китобхонлар сони 1,5 миллион нафарга етказиш чоралари кўрилади. Бунинг учун ҳудудларда қўшимча инфратузилма барпо этилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун янада кенг шароитлар яратилади.