Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси жорий этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкентда «Ёшларни жорий ислоҳотлар ва қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш» мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.
Унда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТ, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларидан ёшлар иштирок этди.
Онлайн давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан муборакбод этди. Мамлакатимизда ёшларга нафақат эртанги куннинг бунёдкори, балки бугуннинг ҳал қилувчи кучи сифатида юксак эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
– Сенат фаолиятида долзарб масалалар муҳокамаларига ёшларни жалб этиш амалиётини жорий қилдик, – деди Сенат раиси. – Жумладан, Сенат қўмиталари йиғилишлари ҳамда ялпи мажлисларида ёшлар иштироки таъминланиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари эшитилмоқда ҳамда қўмиталар ҳузурида тузилган экспертлар Кенгашларига ёш мутахассислар ҳам жалб этилган.
Юртимизда ёшларни олий маълумотли кадр этиб етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ёшларнинг олий таълимга қамровини 60 фоизга етказиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. 3-4 йил аввал бу кўрсаткич Ўзбекистонда бор-йўғи 9 фоизни ташкил этган.
Яна бир жиҳат, жорий йилда барча ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқилиб, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси жорий этилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекистон ёшлари – 2025» концепцияси тайёрланиб, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланади.
Жорий йилги Давлат дастурига мувофиқ мамлакатимизда биринчи марта Олий Мажлис Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилди. Мазкур тузилма ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини юксалтириш, қонунчилик жараёнидан ёшларни хабардор қилиб бориш, ёшларга оид масалалар ва муаммолар юзасидан тегишли таклифларни давлат органларига, қонунчилик ташаббуси субъектларига кўриб чиқиш учун киритиш борасида фаолият олиб боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлайди, инновацион ғояларини рўёбга чиқаради, уларда нотиқлик маҳорати каби кўникмаларни шакллантиради.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сенатда ўз фаолиятини илк бор бошлаган Ёшлар парламентига улкан муваффақиятлар тилайман. Биз ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглашга, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, улар билан ҳамнафас ишлашга ҳамиша тайёрмиз!
Бундан ташқари, онлайн тадбирда давлат ва ёшларнинг ҳамкорликдаги фаолиятларига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, У-Репорт платформаси орқали Ўзбекистондаги давлат органлари ва ёшлар ўртасидаги мулоқотлар натижалари, ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида давлат органлари томонидан амалга оширилган амалий тадбирлар натижаларига урғу берилди.
Шунингдек, жорий ислоҳотларни амалга оширишга оид қарорларни қабул қилишда ёшларнинг овози муҳим эканлигини таъкидланди.
UzA