Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш — тараққиёт омили

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш — тараққиёт омили

Маълумки, деярли ярим йилдан буён нафақат республикамиз, балки бутун дунё аҳолиси пандемия туфайли карантин шароитида яшаб, меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса аҳолининг эҳтиёжманд қатлами кўпайиб, ишсизлар сони кўпайишига олиб келаётгани ҳам сир эмас.

Айтиш жоизки, юртимизда ишсизларни камайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Президентимиз раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳам ушбу масала диққат марказида бўлди.

Йиғилишда ҳозирги кунда республикамиз бўйича ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлар эканлиги алоҳида айтиб ўтилди. Бу кичкина рақамлар эмас, албатта. Хўш, бу борада мамлакатимизда қандай ишлар қилинмоқда. Аввало, ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида жорий йил 30 июнда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилганлигини айтиш зарур. Бу Фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Хотин-қизлар билан ишлаш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вертикал тизим яратилди. Бундан ташқари, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган йўналишларга тўхталди. Энг аввало, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 452 минг битирувчисини ўқишга ва ишга жалб этиш масалалари кўриб чиқилди. Уларнинг 70 минг нафари олий таълим, 85 мингтаси профессионал таълимга киради. 95 минг нафардан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам яна 200 мингга яқин ёшлар бандлигини таъминлаш зарур бўлади. Шундан келиб чиқиб, мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланадиган бўлди.

Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жиҳозланади. Ушбу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратиш, ўқув курсларини, аввало, камбағаллик энг юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этиш кераклигига урғу берилиб, меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёрлиги масаласи чуқур таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари маълум камчиликларни санаб ўтган ҳолда, меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёжни ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида аниқлаш, талаб юқори бўлган касблар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш дастури ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ёшлар учун яна бир муҳим янгилик – Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида Венчур фонд ташкил этилиб, бу жамғармага дастлаб 1 миллион доллар йўналтирилиши кўзда тутиляпти.

Зеро, мамлакатимизда Ёшлар сиёсати устувор йўналишлардан бўлиб, унинг мақсади ёшлар ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаати йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир.

Ҳозирги синовли кунларда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бу борада алоҳида аҳамият касб этаётганлигини ҳам айтиб ўтиш ўринлидир. Яъни бешинчи ташаббусда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи қамраб олинган. Хусусан, бешта муҳим ташаббус доирасида 13 922 нафар хотин-қизлар касбга ўқитиш марказларида касбга тайёрланди, ўқитилди ва малакаси оширилиб, иш билан таъминланди. Видеоселекторда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитини яхшилаш масалалари юзасидан ҳам муҳим ғоя ва ташаббуслар илгари сурилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги олдига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш вазифаси қўйилди. Унга кўра, ҳар бир туман ва шаҳар кесимида аёллар бизнес лойиҳалари рўйхати шакллантирилади, ойма-ой молиялаштирилади ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлиги дастури доирасида соддалаштирилган кредит ва грантлар ажратилади.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу ғоялар замирида иккита асосий мақсад – ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва шу орқали оилалар учун барқарор даромад манбаини яратиш мақсади мужассам. Зеро, оилаларимиз моддий ва маънавий жиҳатдан тўкис бўлсагина жамиятда тараққиёт ва ривожланиш бардавом бўлади.

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Ёшлар, маданият ва спорт
масалалари қўмитаси раис

UzA