Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури лойиҳаси regulation.gov.uz/uz/d/27993 ва 2021.strategy.uz сайтларида онлайн муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

2021 йил Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Мазкур фармон лойиҳасини 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан мақсад – жорий йилги Давлат дастурини фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.

Шу мақсадларда жойларда жамоатчилик вакиллари иштирокида турли давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама платформалари яратилади.

Муҳокамалар жараёнида келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари асосида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Жумладан, давлат дастури лойиҳасида таълимга оид қуйидаги таклифлар берилмоқда:

«2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

— олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этиш;

— Тегишли ташкилотлар 2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантириш;

— олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйиш;

— олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилсин, шунингдек, хусусий ОТМларда мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этиш ва бошқа вазифалар.

Шунингдек, дастурда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш вазифалари ҳам ўрин олган.

/«Дунё» АА/.