Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида инвестициявий, саноат ва экспорт соҳаларида олиб борилаётган фаолиятини ўрганаяпти

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида инвестициявий, саноат ва экспорт соҳаларида олиб борилаётган фаолиятини ўрганаяпти

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ кеча Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, шунингдек, инвестициявий, саноат ва экспорт соҳасидаги фаолиятнинг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, жойларга чиқиш чоғида маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан манзилли учрашувлар ўтказилди ҳамда корхоналарнинг бугунги ҳолати, технологик жараёнларнинг хусусиятлари ва юзага келаётган муаммоли масалалар ўрганилди. Кўтарилган барча муаммолар ҳар томонлама таҳлил қилинди, натижада аниқ ечимлар ишлаб чиқилди ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланди.

Шунингдек, тадбиркорлар ишчи гуруҳ аъзоларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва модернизация қилиш, ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалари билан яқиндан таништирди. Муҳокама чоғида ҳал этишда тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликларнинг иштироки зарур бўлган масалалар тилга олинди. Бевосита учрашувлар давомида тақдим этилган янги лойиҳаларни илгари суриш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга лойиҳалар ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, корхоналарга ташриф чоғида фойдаланилмаган ресурсларни ишга солган ҳолда вилоятда инвестициявий, саноат ва экспорт соҳасидаги фаолиятни янада кучайтириш, тадбиркорлар билан манзилли тарзда ҳамкорлик қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга жорий этишда уларга амалий кўмак бериш имкониятлари ўрганилди.

Шу билан бирга, тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига тадбиркорликка кўмаклашиш, тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

«Дунё» АА