Исландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Исландия элчиси (қароргоҳи - Москва шаҳрида) этиб тайинланган Аурни Тора Сигурдссонни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унга муваффақиятли фаолият тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Исландия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш, жумладан, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, қайта тикланадиган энергия соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқаларни, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий базасини, таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишидаги, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
«Дунё» АА