Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайти Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида мақола эълон қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайти Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида мақола эълон қилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайтида "Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияси бошланди" сарлавҳали мақола араб ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда мамлакатимизнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий ваколатхонаси томонидан қабул қилинган баёнотда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва жадал демократик ислоҳотлар сўнгги йилларда тўхтатиб бўлмайдиган мазмун-моҳият касб этгани қайд этилгани маълум қилинар экан, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мазкур демократик ислоҳотларнинг асоси экани таъкидланган.

Мақолада мамлакатимизда сўз ва оммавий ахборот воситалари, дин ва виждон эркинлиги, гендер тенглиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича қатъий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

“Республика ҳукумати жамият билан биргаликда Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўлини давом эттириш бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқди. Ушбу стратегия тушунчаси фуқаролик жамияти институтларининг ролини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ҳар бир фуқарони кафолатланган даромад манбаи билан таъминлаш ва барқарор экологик ривожланишга кўмаклашишдан иборатдир”, - деб ёзади Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайти.

Мақолада ана шундай янги шароитда юртимизда Президент сайлови кампанияси бошлангани, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 20 сентябрдан эътиборан мамлакатда Президентликка сайлов кампанияси бошланганини маълум қилгани қаламга олинган.

Унда мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европа Иттифоқи (ЕИ), Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва бошқа кўплаб таниқли халқаро кузатув гуруҳлари мамлакатда Президент сайловини кузатишда иштирок этиши кутилаётгани, жорий йил сентябрь ойида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови бўйича сайловни кузатиш миссиясини очгани, ЕХҲТ давлатлари сайлов кунидан бир неча кун олдин 250 нафар қисқа муддатли кузатувчиларни юбориши таъкидланган.

Мақолада Ўзбекистонда Президент сайлови энг юқори халқаро меъёр ва стандартларга асосланган ҳолда адолатли ва ошкоралик муҳитида ўтказилишига шубҳа йўқлиги ҳам маълум қилинган.

“Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларида қайд этилишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган мамлакатларда 54 та стационар сайлов участкаси ташкил этилади. Ушбу мамлакатларнинг 128 та шаҳрида, шунингдек, ваколатхоналар бўлмаган 11 та мамлакатда, умумий 316 та кўчма сайлов нуқталари фаолият юритади. Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Президент сайловини юқори савияда ўтказиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллари, диаспоралар ташкилотлари ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлган корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда”, - деб ёзади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайти.

/«Дунё» АА/.