Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» танлови ғолиблари аниқланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўтган йил июль ойида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови эълон қилинган эди. Унга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар 2016-2017 йилларда республика ҳамда хориж газета ва журналлари, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар қабул қилинди.

Ўзбек Миллий академик драма театрида танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов бутун фаолиятини, ҳаётини Ватанимиз озодлиги, тинчлиги, халқимизнинг, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, ўз орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариши учун бахшида қилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида Биринчи Президентимиз ҳайкаллари қад ростлади. У киши узоқ йиллар фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи ёдгорлик мажмуасига айлантирилди. Тошкент халқаро аэропорти, йирик муассаса ва ташкилотлар, пойтахтимиз ва вилоят марказларидаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.

“Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови ана шу эзгу саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Танлов учун ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, француз, италян, хитой, немис, япон, араб, корейс, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз тилларида ёзилган жами 900 га яқин материал юборилган. Уларни адолатли баҳолаш учун танлов ҳайъати таркибига тажрибали мутахассислар, олимлар, тарихчилар, ёзувчилар, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилди. Юборилган ишлар, аввало, мақола мавзуси янгилиги ва моҳиятнинг очиб берилгани, мазмунан тарихий ҳақиқатга зид келмаслиги, илмий манбалардан қанчалик фойдаланилгани, шунингдек, илмий ва бадиий савия даражаси ҳисобга олинган ҳолда баҳоланди.

Биринчи ўрин ва танловнинг бош мукофотини “Бошланғич таълим” журнали бош муҳаррири Ҳалим Саидов “Миллат хазинасини бойитган мутафаккир” мақоласи учун қўлга киритди. Ғолиб ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Иккинчи ўринни Япония парламенти юқори палатаси депутати, “Япония – Ўзбекистон” дўстлик уюшмаси президенти Кёко Накаяма ва сиёсий шарҳловчи Набухико Шима, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири Султонмурод Олимов эгаллади. Уларга диплом ва энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти топширилди.

Учинчи ўринга эркин ижодкор Мусурмон Бойхонов, Қорақалпоқ давлат университети магистранти Замира Айимбетова ва Санкт-Петербург давлат университети (Россия) талабаси Александр Гонашвили муносиб топилди. Ташкилотчилар томонидан уларга диплом ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти топширилди.

Ғолибларга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг рафиқаси Т.Каримова топширди.

– Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов шахсини абадийлаштириш мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Ҳалим Саидов. – Бу инсоннинг ҳаёти, серқирра фаолияти жуда катта тадқиқотларга арзигуликдир. Бу ҳақида ёзиш эса ўта масъулиятли иш. Шундай бўлса-да, мен ҳам баркамол авлод тарбияси, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган шундай буюк инсоннинг хотирасини абадийлаштириш уммонига кичик томчи қўшишга ҳаракат қилиб кўрдим. Асосий мақсад бу улуғ мутафаккирнинг Ватан тараққиётига қўшган ҳиссасини таъкидлаш, авлодларни у бошлаган ишларни муносиб давом эттиришга чорлаш эди.

Бундан ташқари, танлов ташкилотчилари томонидан 20 та рағбатлантирувчи мукофот ҳам таъсис этилди ва муносиб номзодларнинг ишлари танлаб олинди. Уларга Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбом совға қилинди.

Тадбирда санъат усталари ва Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

www.uza.uz