Испания онлайн-нашри Ўзбекистон Президентининг инаугурация маросими ҳақида мақола эълон қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Испаниянинг «Diario Arbat» миллий онлайн-нашрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқининг мазмун-моҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашр 6 ноябрь куни сайланган Президентнинг инаугурация маросимида давлат раҳбари «Ҳаракат стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» ғояси асосида илгари сурилган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишлари ҳақида нутқ сўзлаганини маълум қилган.
Мақолада мазкур стратегия етти йўналишдан иборат экани таъкидланган ва уларнинг ҳар бири батафсил таҳлил қилинган.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида ҳаётининг асосий маъноси ўз халқига садоқат билан хизмат қилиш, она Ватанининг тинчлиги ва фаровонлигини, унинг тараққиётини таъминлашга тўлиқ бағишлаш эканини алоҳида таъкидлади, деб ёзади «Diario Arbat».
/«Дунё» АА/.