Испания ва Япония компаниялари Талимаржон ИЭСда умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган иккита буғ-газ қурилмаларини қуради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Талимаржон ИЭСда умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш учун Испания ва Япония компаниялари билан шартномалар имзоланди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, электр энергия ишлаб чиқариш соҳасида замонавий, юқори самарали ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан навбатдаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Мазкур инвестиция лойиҳаси «Толимаржон ИЭС» АЖда амалга оширилади. Унга кўра, 2025 йил якунига қадар умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади.
Лойиҳанинг бош пудратчилари этиб Испаниянинг «Intecsa Ingeniera Industrial S.A.» ва Япониянинг «Mitsubishi Corporation» компаниялари танланиб, улар билан шартномалар имзоланди.
Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станцияси ва республикамиз аҳолисини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига қўшимча 7,2 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 520 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди.
Дунё АА