Испаниядан муносабат: Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида мустаҳкам иқтисодий-сиёсий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Испания эксперт-таҳлил доиралари вакиллари «Дунё» АА учун интервьюсида Сингапур Президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар:
Хосе Антонио Эстебан, Испаниянинг «WES» қишлоқ хўжалиги консорциуми раҳбари:
– Шубҳасиз, Сингапур Президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ўзига хос тарихий ташрифдир.
Айни пайтда Ўзбекистонда инновациялар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, иқтисодий эркинлик, саёҳат хавфсизлиги ва биотехнологияларни ривожлантириш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлган Сингапур Ўзбекистон учун муҳим ҳамкор ҳисобланади.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари ўртасида муҳокама қилинган масалалар кўлами Ўзбекистоннинг иқтисодий устувор йўналишларини янада илгари суриш истагини тасдиқлайди.
Аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Сингапур билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларига аниқ таъриф берилганини таъкидламоқчиман:
илғор «яшил» ва рақамли технологияларни жалб қилиш;
инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро савдони кенгайтириш;
таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларини яхшилаш.
Ҳозирги таҳликали ва мураккаб даврда Сингапур билан савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг юқоридаги устувор йўналишлари, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш глобал молиявий-иқтисодий муаммоларни енгиб ўтиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Эктор Родригес, Испаниянинг «SERCOBE» асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи:
– Ўзбекистон 2030 йилгача иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини икки баравар ошириш, қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш ва экологик тоза транспортни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳолда тўлиқ тўғри йўлдан бормоқда.
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида мустаҳкам иқтисодий-сиёсий шериклик ўрнатилган. Шу нуқтаи назардан, жадал иқтисодий ҳамкорлик ҳамда сармоявий фаоллик томонлар ўртасидаги яқин алоқаларнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.
Умуман олганда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодий дипломатия жадал ривожланиб, очиқ ва прагматик иқтисодий сиёсат юритиш, шериклар билан муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда ташқи савдо-иқтисодий алоқалар жуғрофиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман.
МАДРИД, 25 май. /«Дунё» АА/.