Испаниядан нигоҳ: Ўзбекистон Республикаси салмоқли сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва интеллектуал салоҳиятга эга
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Испаниянинг «Diario Arbat» миллий онлайн нашри саҳифасида Евроосиёни ўрганиш маркази раҳбари, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш Ассоциацияси президенти Фернандо Морагон қаламига мансуб «Янги Ўзбекистон иқтисодий қайта туғилишининг тамойиллари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда муаллиф Ўзбекистонда кейинги беш йил мобайнида ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларга берган холис баҳоларини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.
Фернандо Морагон Ўзбекистоннинг қисқа муддат оралиғида собиқ шўролар маконидаги очиқ иқтисодий сиёсат юритаётган илғор мамлакатга айланганини алоҳида таъкидлайди.
«Марказий Осиёдаги энг йирик мамлакат ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси салмоқли сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлиб, ўзини жадал тараққий этаётган, бозор муносабатларига ўтишда ўз моделига эга бўлган давлат сифатида намоён этмоқда», деб ёзади нашр.
Мақолада қайд қилинишича, замонавий ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий мураккабликлар шароитида ички ва ташқи хавф-хатарларга жавобан ўзининг миллий манфаатлари ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон пухта ўйланган, вазмин ва илмий асосланган стратегиясини ишлаб чиқди.
Фернандо Морагоннинг таъкидлашича, минтақа учун масъулият ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг янги иқтисодий сиёсати жаҳондаги ва минтақадаги қудратли давлатлар, интеграция бирлашмалари, молиявий марказлар ва, албатта, қўшни мамлакатлар билан тўлақонли ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.
/«Дунё» АА/.