Исроил пойтахти ва Рамат-Ган шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча, 15 октябрь куни Исроил пойтахти ва Рамат-Ган шаҳарларида Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Малакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Конституцияси, миллий сайлов қонунчилиги ва янги таҳрирдаги Салов кодекси талаблари асосида бўлиб ўтган сайловда ватандошларимиз ўзлари танлаган номзодга овоз берди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарор ва йўриқномаларига мувофиқ, ушбу шаҳарларда ташкил этилган муддатидан олдин овоз бериш нуқталарида сайловчилар учун барча зарур шароитлар яратилди. Бундан ташқари, Исроилда амалга бўлган пандемия билан боғлиқ чекловларга тўла амал қилинди.
«Дунё» АА