Исроилдаги ватандош: Мамлакатимиз Конституциявий қонуни лойиҳасининг ишлаб чиқилишида бутун халқимиз иштирок этгани катта эътиборга сазовордир
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Исроилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз Наргиза Иманқулова мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига йўллади:
Биз муҳим воқеа остонасида турибмиз. Жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича мамлакатимизда референдум бўлиб ўтиши бизларни қувонтиради, албатта.
Ватанимиздан узоқда, Исроил давлатида яшаб меҳнат қилаётган бўлсам-да юртимизда рўй бераётган барча ўзгаришларни катта эътибор билан кузатиб бораман.
Мамлакатимиз Конституциявий қонуни лойиҳасининг ишлаб чиқилишида бутун халқимизнинг иштирок этгани катта эътиборга сазовордир.
Мен жорий йил 23 апрель куни Хайфа шаҳрида муддатидан олдин овоз беришда албатта ўзимнинг фуқаролик бурчимни бажараман. Бошқа ватандошларимни ҳам ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол қатнашишга чақираман.
«Дунё»