Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Исроиллик экспертлар: Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномаси мамлакат учун катта ютуқ

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Исроиллик экспертлар: Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномаси мамлакат учун катта ютуқ

ИСРОИЛ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Исроил эксперт-таҳлил доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича ўз фикр ва муносабатларини билдиряпти, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Владимир МЕСАМЕД, Қуддусдаги Яҳудийлар университети ўқитувчиси:

– Ўзбекистонда чорак аср яшадим, Тошкентда таҳсил олиб, шарқшунос сифатидаги илк фаолиятимни бошлаганман. Фарзандларим ҳам ўша ерда дунёга келган. Шу боис Ўзбекистондаги ҳар бир воқеа мен учун муҳим ва доим эътиборим марказида.

Сафарларим чоғида мамлакатдаги ўзгаришларга бевосита гувоҳ бўлмоқдаман. 2019 йилда уч бор Ўзбекистонга сафар қилдим, парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этдим. Айтишим мумкинки, бугун Ўзбекистон ривожланишнинг янги босқичида одимламоқда. Буни мамлакатнинг халқаро миқёсда «Йил мамлакати» деб эътироф этилгани ҳам яна бир бор тасдиқлайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини мамлакат учун катта ютуқ дейиш мумкин. Унда барча соҳаларда чуқур ислоҳотларни амалга ошириш белгиланган. Давлат раҳбари илм-фан, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, илм-фанни ишончли молиялаштириш халқаро стандартларга жавоб берадиган кўп босқичли таълим тизимини яратишга имкон беради. Шу орқали мамлакатда барча соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш мумкин.

Президентнинг олий таълимда давлат грантлари сонини ошириш тўғрисидаги қароридан таъсирландим. Илмга чанқоқ ёшлар учун бу катта имконият. Хорижий олий ўқув муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантиришни кенгайтириш ҳам муҳимдир. Бугун Ўзбекистон билан Исроил олий таълим даргоҳлари ўртасида ана шундай алоқалар йўлга қўйилган.

Исроил рақамли иқтисодиёт соҳасида илғор тажрибага эга. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бу борадаги ютуқлар билан алмашишимиз мумкин.

Зеев ЛЕВИН, Қуддусдаги Яҳудийлар университети ҳузуридаги Турмэна номидаги тинчликни тарғиб қилиш тадқиқот институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари:

– Парламентга бўлган сўнгги сайлов Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ислоҳотларни олиб боришга бўлган қатъий интилишини намоён этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Унда давлатнинг 2020 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган мақсадлари белгилаб берилди. Иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, камбағалликка қарши курашиш воситаси сифатида бандлик муаммоларини ҳал этиш, тиббий хизмат сифатини ошириш шулар жумласидан.

Мурожаатномада мамлакатни ривожлантиришнинг кенг қамровли стратегияси акс этган. Ўзбекистонда кейинги йиллардаги шиддатли ўзгаришлар кўламини кузата туриб, янги таркибдаги парламент ва ҳукумат аъзолари жорий вазифаларни ҳам муваффақиятли амалга оширишига ишонамиз.