ИССВ ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва саноат ишлаб чиқаришини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги масъул идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги қатор объектларга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, ташриф чоғида экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги, ҳудудий инвестиция дастурини жадал амалга ошириш борасидаги ишларнинг бориши ўрганилди, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқилди. Лойиҳа ташаббускорлари, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Ҳар бир йирик лойиҳа ва тармоқ ишлаб чиқариш обектлари олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари натрий сулфат ишлаб чиқарувчи «Хоразм сульфат бизнес» МЧЖ, «Хива кластер» МЧЖ ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «UZTEX GROUP» МЧЖ, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Хоразм шиша маҳсулотлари» МЧЖ каби қатор объектларда бўлдилар. «Янгибозор» ЭИЗда яратилган инфратузилмавий шароитлар, «IT-Park Xorazm», «Grand Dream House» МЧЖ синтепон ишлаб чиқариш лойиҳаси, «Хоразм воҳа гиламлари» МЧЖ гилам фабрикаси ва «Khorezm Insulation Group» МЧЖ қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрганилди.
Жойларда ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар кундалик фаолиятида дуч келаётган муаммолар, корхоналарни кенгайтириш ва янада модернизация қилиш режалари билан ўртоқлашди.
Йўналиш бўйлаб алоҳида объект – Хоразм Маъмун академиясига ҳам ташриф буюрилди. Бу ерда ишчи гуруҳ ўқув жараёнлари билан танишиб, инвестициявий, саноат ишлаб чиқариши ва экспорт фаолияти соҳаларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича йўналишларини ўқув дастурларига киритиш имкониятларини ўрганди.
Жойлардаги лойиҳаларни ўрганиш якунлари бўйича масъул раҳбарларга кўтарилган барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш ва республика миқёсида комплекс қарорлар тайёрлаш ва жорий этишда фойдаланиш учун конструктив таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигида идоралар, тармоқ бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференсия тарзида йиғилиш ўтказилиб, унда тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари танқидий тарзда тингланди. Ҳудудларда экспорт ва саноат ишлаб чиқаришининг жадал ўсишини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 31 март куни Хоразм вилоятига амалий ташриф билан бўлиб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этди. Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан суҳбатлашди.
«Дунё» АА