ИССВ: Ўзбекистон ва Миср янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Мисрга ташрифи доирасида кеча Қоҳира шаҳрида ушбу мамлакатнинг йирик вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан устувор тармоқлардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган бир қатор учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, Миср савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ билан учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келгусидаги тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар Порт-Саид шаҳрида қўшма Саноат кооперацияси ва маҳсулотлар тарқатиш марказини ташкил қилиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш, қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини 2023 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қатор амалий чора-тадбирларни келишиб олдилар.
Халқаро ҳамкорлик вазири Рания ал-Машат билан Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилишини жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкентда ўтказиш, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни қисқа муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида келишувга эришилди.
«Air Cairo» авиакомпанияси раиси Ҳусайн Шериф билан суҳбатда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Миср томони яқин орада Қоҳира-Тошкент-Қоҳира йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Авиакомпания раҳбари, шунингдек, компаниянинг бошқа йўналишлар билан бир қаторда Хургада ва Шарм ал-Шайхга рейслар сонини ҳафтасига 14 тага етказиш нияти борлигини маълум қилди.
Миср Инвестициялар ва эркин иқтисодий зоналар агентлиги Бош директори Хоссам Хейба билан сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Томонлар ўзаро шерикликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ҳар икки мамлакат компанияларининг миллий бозорларга чиқишига кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўришга келишиб олдилар.
Шу куни Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг 200 га яқин етакчи компаниялари, жумладан, Мисрнинг «Orascom construction», «Kandil Steel Group», «Metco», «ZAS», «Giza Cable Industries», «Shoura Chemicals», «Polyee Plast», «Solarsol EG» каби компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида бир қатор инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди. Улар орасида Порт-Саид шаҳрида кейинчалик Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт қилишга мослашган ўзбек тўқимачилик корхоналарини ташкил этишга доир ҳужжатлар ҳам бор.
«Дунё» АА