ИССВ: Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдони ривожлантириш йўлида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаев 11 апрель куни Туркия Савдо вазирлиги ва Турк стандартлари институти вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, унда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар ва доимий мулоқот туфайли сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги ривожланишининг ижобий динамикаси кузатилганлиги таъкидланди.
Ўзаро савдони ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йил ичида бир ярим баробар ошиб, 2018 йилдаги 2,1 миллиард доллардан 2022 йилда 3,2 миллиард долларга етди. Товарлар таркибини диверсификация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.
Сифат инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Турк стандартлари институти (TSE), Туркия аккредитация агентлиги (TÜRKAK) ва Туркия миллий метрология институти (TÜBİTAK UME) билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Юзлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва сертификатлашда амалий ёрдам кўрсатаётган «Ўзбекистон-Туркия синов маркази» қўшма корхонасининг муваффақиятли фаолияти таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.