ИССВда бўлиб ўтган йиғилишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов бошчилигида вазирлик, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, лойиҳани амалга ошириш гуруҳларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, йиғилишда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар, ўзлаштириш кўрсаткичлари, мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ҳамда 2023 йилга мўлжалланган инвестиция дастурларига киритилган 103 та инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида 2023 йил январь ойи якуни бўйича 21,3 млн доллар кредит маблағлари ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичлари 106 фоизга бажарилганлиги қайд этилди.
Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари масъул раҳбарларининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича ҳисоботлари танқидий руҳда тингланди.
Йиғилиш якунлари бўйича тегишли раҳбарларга лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
«Дунё» АА