ИССВда JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов кеча Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланган Йошибуми Бито билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, томонлар умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 11 та лойиҳани ўз ичига олган JICAнинг Ўзбекистондаги жорий инвестиция портфели ўсишининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар. Лойиҳалар энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт каби соҳаларда амалга оширилмоқда.
Лазиз Кудратов хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини рўёбга чиқариш, ички ва халқаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, мамлакат энергетика секторини ривожлантиришга қаратилган Янги Ўзбекистонни стратегик ривожланиш мақсадларини амалга оширишда JICAнинг фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қаратилган яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттиришга келишиб олдилар.
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /«Дунё» АА/.