Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаролар юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган. Шунингдек, қарийб 200 нафар халқаро юк ташувчи ҳайдовчида коронавирус аниқланган. Умуман, ҳозирги кунда уй шароитида 26 минг, стационарда 21 минг киши карантинда қолмоқда.

“Қизил” ва “сариқ” ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Пандемия шароитида энг фаровон давлатларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш катта муаммо бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам ишсизлар сони кўпайди. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари. Бу борада комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, вазирлар, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг вазифалари белгилаб берилган.

Камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун рўйхатлар шакллантирилган. Уларга мувофиқ, бугунги кунга қадар шундай оилаларнинг 540 мингтасига 307 миллиард сўмлик кўмак берилди.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

– Бу синовли даврда рақамлар ортидан қувиш эмас, балки халқни рози қилиш учун чин кўнгилдан ишлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари секторлар ҳамда тижорат банклари ишини мувофиқлаштириб, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлади. Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида Республика штаби уларнинг ҳисоботини эшитиб, муаммоларини ҳал қилишга вазирлик ва идоралар, тижорат банкларини жалб қилади.

Ушбу тизим Ягона ижтимоий реестр учун ҳам катта замин бўлади. Мутасаддиларга йил охиригача мазкур реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ишсизлик даражаси юқори, инфратузилма тармоқлари етишмайдиган туманлар, айниқса, чегарадош ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосарларига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда шундай туманларда аҳоли бандлигини ошириш ва яшаш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумки, карантин чораларини юмшатиш натижасида 17 мингдан зиёд саноат ва 10 мингта қурилиш соҳасидаги корхоналар фаолияти тикланди. Лекин уларнинг кўпида маблағ оқимлари карантингача бўлган даврдагига нисбатан 3 баравар камайиб кетган.

Марказий банкка ҳисоб-варағида пул айланмаси етарли бўлмаган корхоналар муаммоларини аниқлаб, уларга кўмаклашиш бўйича кўрсатма берилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида 300 минг аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш, 265 минг нафарини ишга жойлаштириш, жумладан, вазирлик жамғармаси ҳисобидан шахсий томорқаларга 36 миллиард сўм субсидия ажратиш орқали 18 минг камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурига қўшимча 1 триллион сўм маблағ ажратилди. Умуман айтганда эса, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Президентимиз топшириғига кўра, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш соддалаштирилди.

Ушбу маблағларни самарадорлиги юқори ва кафолатланган иш ўринлари яратадиган кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларига йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳунармандчилик учун бугунги кунга қадар 190 миллиард сўм ажратилган. Аммо Навоий, Қашқадарё, Тошкент вилоятларида бу маблағларнинг ўзлаштириш суръати танқид қилинди.

Жорий йилда саноат соҳасида 7,5 мингта ҳудудий лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 145 минг нафар камбағал аҳолини ишга жойлаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, қиймати қарийб 11 миллиард доллар бўлган 206 та йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириб, 31 мингдан зиёд юқори даромадли иш ўрни яратиш чоралари белгиланган. Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ушбу лойиҳаларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўп. Йиғилишда қайд этилганидек, биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Худди шунингдек, ғалладан бўшайдиган 120 минг гектар майдонни такрорий экин учун ажратиб, 300 мингга яқин оилага даромад манбаи яратиш белгиланган. Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластерларининг 965 миллион долларлик 107 лойиҳасини амалга ошириш натижасида 28 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кам таъминланган 28 минг хонадонга наслли эчки, 50 мингта оилага парранда, 100 мингтасига наслли қуён тарқатилади.

Қурилиш соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилар экан, Инқирозга қарши курашиши жамғармасидан ажратилган 3,6 триллион сўм ҳисобидан бажариладиган қурилиш-пудрат ишларига 85 минг нафар одамни жалб қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Карантиннинг биринчи кунларидан бу борада зарур чоралар кўрилиб, ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга оширилган эди.

Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда. Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Шу боис Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Парранда гўшти, шоли, картошка талабга нисбатан кам етиштирилаётгани қайд этилиб, ушбу маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунда хорижий давлатлар, хусусан, картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш яхши натижа беради.

Булардан ташқари ҳам аграр соҳада ишлатилмаётган резервлар етарлилиги таъкидланди. Мисол учун, бир вақтлар Наманган ва Навоий вилоятларида жунни қайта ишлаш бўйича қувватлар мавжуд бўлган.

Бу йўналишда кўплаб одамларни иш билан таъминлаш ва экспортбоп товарлар тури ва ҳажмини кўпайтириш имконияти бор. Жундан рўмол, гилам каби тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш аҳоли ўзини ўзи банд қилишининг муҳим йўналиши бўлиши лозимлиги қайд этилди, бу борада манзилли лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари биринчи ярим йил якуни бўйича нечта иш ўрни яратиши, камбағал оилаларни қанчага қисқартириши, 9 ой ва йил охиригача мўлжалланган режалари юзасидан ҳисобот берди.

UzA