Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИСТВ: ИТБ Ўзбекистондаги иштирокини янада кенгайтирмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИСТВ: ИТБ Ўзбекистондаги иштирокини янада кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов куни кеча Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан видеоконференция тарзида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, музокаралар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокамасига бағишланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ИТБ фаолияти жадал кенгайиб бораётгани қайд этилди. Айни пайтда Ўзбекистондаги ИТБнинг инвестициявий портфели умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик 29 та лойиҳадан иборатдир. Шулардан умумий қиймати 996 миллион долларга тенг 21та лойиҳа амалга оширилган ва 825 миллион долларлик 8та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Томонлар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишини жадаллаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилгани баробарида жорий йилда ИТБ томонидан тасдиқланиши кутилаётган инфратузилмавий ривожланиш, таълим ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида янги лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича кейинги тадбирларни белгилаб олдилар.

ИТБ раҳбари Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг қабул қилинишини олқишлади ва унда белгиланган устувор вазифалар долзарблигини таъкидлар экан, ушбу Стратегиянинг амалда тадбиқ этилиши ҳамда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканлигини билдирди.

Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш вазифалари кўриб чиқилди. Жорий йилнинг январь ойида хусусий инвесторларни мазкур жамғарма фаолиятида иштирок этишга жалб қилиш учун ИТБ «роуд-шоу» ўтказгани қайд этилди. Томонлар шу йилнинг иккинчи чорагида жамғарма фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ташкилий ва молиявий масалаларни жадал ҳал қилиш бўйича фаол иш олиб боришга содиқлигини билдирди.

ИТБ билан 2023-2025 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастурини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди, улар қаторида аҳоли бандлиги ва малакасини ошириш, ҳудудлар ва қишлоқ жойларда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти тизимлари, канализация, коммунал ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишлар белгилаб олинди. ИТБ томонидан Араб мувофиқлаштириш гуруҳи билан ҳамкорликда яратилган SmartED янги молиялаштириш механизмидан фойдаланган ҳолда таълим тизимини такомиллаштиришнинг долзарблиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун: SmartEd дастурининг қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. Дастур «Таълим соҳасида глобал ҳамкорлик» молиявий платформаси томонидан тақдим этилган 100 миллион долларлик грант молиялаштириш пакетини, шунингдек, имтиёзли молиялаштириш пакетини ўз ичига олади ва ИТБга аъзо мамлакатларда таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

ИТБ раҳбарияти, шунингдек, савдони молиялаштириш ҳамда мамлакат тижорат банклари билан ҳамкорлик қилишнинг бошқа молиявий воситаларини ишга солиб, Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон томони ИТБ ва (APICORP) Араб нефть инвестиция корпорацияси муқобил энергетика, инфратузилмавий қурилиш, сув ресурсларини бошқариш ва чиқиндиларни йўқ қилиш соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга, шу жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг хусусий компаниялари ва инвесторларини жалб қилишга қаратилган янги «Infra Initiative» қўшма ташаббусини олқишлади.

Одамлар зич яшайдиган, қишлоқ ва чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли учун таълим сифатини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларидаги 400 та мактабни реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш бўйича ИТБ томонидан қўшимча маблағ ажратишнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ИТБнинг алоҳида чегара ўтиш пунктларининг имкониятларини ошириш ва самарадорлигини юксалтиришда техник ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди. Ушбу соҳанинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда бу йўналишда илғор инновацион ишланмалар ва амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга экспертлар гуруҳини юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида интеллектуал маърузалар зали ташкил этишга грант маблағлари ажратгани учун ИТБ Президентига миннатдорлик билдирилди. Бошқа манбалар билан бир қаторда, ИТБ Трансформация жамғармаси ва Ўзаро ҳамкорлик платформаси ресурсларидан фойдаланган ҳолда икки томонлама муносабатларнинг бошқа йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича муҳокама қилинган ташаббуслар ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

«Дунё» АА