Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ИСТВ: Ўзбекистон ва ЕТТБ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ИСТВ: Ўзбекистон ва ЕТТБ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда

Куни кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одиль Рено-Бассо ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИСТВ) маълумотига кўра, бу Одиль Рено-Бассонинг банк раҳбари сифатида Ўзбекистонга илк ташрифидир.

Учрашув чоғида ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасида устувор йўналишлардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, хусусий секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида экологик тоза энергия ва ресурсларга доир ечимларини илгари суришдан иборат бўлган ЕТТБнинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган Мамлакатлар стратегиясини амалиётга жорий қилиш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.

Инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ўрганилди. Ҳозирги кунда ЕТТБ молиявий ресурсларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар портфелининг умумий қиймати 1,7 миллиард еврога тенг 57 та лойиҳадан иборат. Томонлар жорий лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш бўйича кейинги қўшма ҳаракатларни, шунингдек, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланиши режалаштирилган янги лойиҳавий ташаббусларининг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Тўқимачилик саноатида кооперацияни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. ЕТТБ Президенти “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан ўзбек тўқимачилигига эълон қилинган бойкотни бекор қилинишини олқишлаб, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга хорижий хусусий сектор компанияларини жалб этиш борасида кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг шу йил Маррокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиллик йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий истиқболларига бағишланган алоҳида сессияни ташкил этишга келишиб олинди. Унда халқаро ҳукумат ва ишбилармон доиралар вакиллари эътиборига мамлакатимизнинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги инвестициявий ва иқтисодий салоҳияти тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Учрашув кун тартибида ЕТТБ фаолиятини Ўзбекистон ҳудудларида кенгайтириш истиқболларига алоҳида ўрин берилди. Мамлакатнинг турли ҳудудларининг иқтисодий хусусиятлари ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда 3 та манзилли инфратузилма ва саноатни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди. Бунда танланган лойиҳаларни амалга оширишда ЕТТБ томонидан молиявий ва техник ёрдам кўрсатилиши назарда тутилади. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва танлаш Банк мутахассислари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари” билан биргаликда амалга оширилади.

Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. ЕТТБ Президенти Банк томонидан гендер тенглиги масалаларини ҳал этиш бўйича лойиҳа ва дастурларга инвестицияларни кўпайтириш ва уларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улушини 40 фоизгача оширишни режалаштираётганлигини маълум қилди. Шу нуқтаи назардан, Банк раҳбарияти “Аёллар бизнесда” дастурини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун мамлакатимиз тижорат банкларига мақсадли кредит линиялари тақдим этиш орқали Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, конструктив мулоқот чоғида “яшил” энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган қўшма дастур ва ташаббусларни илгари суриш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатлар белгиланди.

«Дунё» АА