Италия элчиси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига борди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Университет маълумотига кўра, ташриф давомида элчи олий ўқув юрти вакиллари билан мулоқот қилди, университет фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, бўлиб ўтган музокара давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик қилиш, қўшма грантлар ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.